Жорий йил 15 июнда “Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарор “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлашга қаратилган. Мазкур қарор билан 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди. 

Хусусан, ҳужжатнинг 1-иловасига кўра, истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш; 

– ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини ошириш; 

–ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, ДХШ шартлари асосида кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш; 

–тарифларни белгилашда такрорий субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш; 

–ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш; 

–республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш тариф сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади. 

Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидаги принципларга асосланади: 

–электр энергияси ҳамда табиий газ учун тарифлар операцион ва капитал харажатларни тўлиқ қоплаш ҳисобга олинган ҳолда, уни ишлаб чиқариш, узатиш ва бошқа тизим хизматлари, тақсимлаш ва сотиш бўйича асосланган харажатлардан келиб чиқиб шакллантирилади; 

–электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади; 

–аҳолининг кам таъминлаган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қуввватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади. 

Шунингдек, мазкур қарор билан бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори 2025 йил 1 апрелдан кучга киради. 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2035 йилгача бўлган даврда ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди 