Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган «БРИКС ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш, 8 та бронза медалини қўлга киритди. (Ушбу медаллар сонига кеча кечки пайт боксчи қизларимиз томонидан қўлга киритилган бронза медаллари ҳозирча киритилганича йўқ.)

Юртимиз спортчиларидан юнон-рум курашида Меҳрож Баҳромов кумуш медални қўлга киритган бўлса, қиличбозлардан Муҳаммад Юсуф Асранов ва Муса Айтмуратов, шахматчилар жамоаси аъзолари Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Саидалиев, Умида Омонова, Маржона Маликова тезкор шахмат баҳсларида шунингдек, юнон-рум кураши вакилларидан Ихтиёр Ботиров, Хусниддин Олимбоев, Нозимжон Бойқўзиев, Жамол Жумабоев, Тўлқин Туев бронза медалига эга чиқди.

Шу ўринда айтиш керакки, боксчиларимизнинг «БРИКС» баҳсларида қатнашаётгани ўйинларнинг даражасини кўтариш билан бирга, мухлислар, жаҳон бокс ишқибозларининг эътиборини Қозонга қаратаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Айниқса, жаҳон боксида ўз ўрнига эга Баҳодир Жалолов, истеъдодли чарм қўлқоп усталари Мадиёр Саидраҳимов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Тўрабек Ҳабибуллаевларнинг ўтказаётган ҳар бир жанги мухлисларга завқ улашмоқда.

Кеча «БРИКС» ўйинларининг бокс мусобақаларида Ситора Турдибекова, Феруза Казакова, Дилфуза Бекова, Мавлуда Мовлонова, Олтиной Сотимбоева бронза медали билан кифояланган бўлса, боксчи қизларимиздан Нигина Ўктамова ва Азиза Зокирова финалга йўл олди. 

Бугун, 21 июнь куни бокс бўйича эркаклар ўртасида ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Унда 13 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жангларни ўтказади.

48 килограммда Шодиёржон Мелиқўзиев – Асилбек Аманқул улу (Қирғизистон), -51 килограммда Асилбек Жалилов – Баир Батлаев (Россия),

-54 килограммда Шаҳзод Музаффаров – Адилет Қочқинбеков (Қирғизстон),

-57 килограммда Худойназар Файзов – Максим Панков (Россия),

-60 килограммда Дилшод Абдумуродов – Аршак Товмасян (Россия),

-63,5 килограммда Адҳамжон Муҳиддинов – Иля Попов (Россия),

-67 килограммда Шавкатжон Болтаев – Гурам Гагиев (Жанубий Осетия),

-71 килограммда Ҳавасбек Асадуллаев – Сиргак Абдижонар (Қирғизистон),

-75 килограммда Жавоҳир Умматалиев – Миршариф Казимзаде (Озарбайжон),

-80 килограммда Тўрабек Ҳабибуллаев – Раҳеманду Ҳалимулати (Хитой),

-86 килограммда Шоҳжаҳон Абдуллаев – Вадим Шеблийкин (Россия),

-92 килограммда Мадияр Сайдраҳимов – Ватан Ҳусейнли (Озарбайжон),

+92 килограммда Баҳодир Жалолов – Давид Суров (Россия).

Бугун кун давомида шунингдек, дзюдо, кураш, қиличбозлик, шахмат, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бадиий гимнастика спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Медаллар жамғариш борасида Россия терма жамоаси (177-107-74) пешқадамлик қилаётган бўлса, кейинги қаторлардан Беларусь (34-56-70), Хитой (17-17-12), Ўзбекистон (4-14-29), Бразилия (4-13-17), Эрон (4-10-15), Озарбайжон (4-5-8) жамоалари жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 90 та мамлакат спортчилари иштирок этаётган «БРИКС» ўйинлари 23 июнга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«БРИКС» ўйинларидаги умумий медалларимиз сони 47 тага етди