Бугун, 2024 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бораётган ялпи мажлис кун тартибига ўнга яқин қонун ва бошқа масалалар киритилган. 

Ялпи мажлисда қонунлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижроси, Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолати ҳақидаги масалаларни муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида сайтимизда ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг! 

Н.Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади