Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилади:

– маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини оширишга ва экспортни таъминлашга ҳисса қўшаётган корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

– маҳаллалар тараққиётига қаратилган энг яхши бизнес лойиҳаларни аниқлаш, саралаш ва бизнес лойиҳалар ташаббускорларини рағбатлантириш;

– маҳаллалар тараққиётига ҳисса қўшадиган бизнес лойиҳаларни молиялаштириш ва татбиқ этиш;

– маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш;

– маҳаллалар тараққиётига фаол ҳисса қўшаётган тадбиркорлар фаолиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш;

– маҳаллаларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва тижорат банклари вакилларининг ҳамкорликда ишлашини таъминлаш;

– маҳаллаларда фаолият юритаётган кичик бизнес вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали ўрта бизнес вакилига айлантириш.

– аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, фуқароларда бизнес юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, кўргазмалар ва бошқа лойиҳаларни ҳамкорликда ташкил этиш ва ўтказиш.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамкорлигида «Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа» ва «Энг яхши тадбиркор» Республика кўрик-танловларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ҳақида ҳам келишиб олинди.

Банк ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди