Мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин Халқаро теннис федерацияси томонидан Бельгия ва Германияда ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳумоюн Султонов Бельгияда M25 тоифасидаги «Gonzalez Academy event» халқаро турнирининг яккалик баҳслари иккинчи даврасида бельгиялик Ҳаролд Ҳуенни 6:1, 3:6, 6:1 ҳисобида енгди ва ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда мезбонлар вакили Гиллес Баилли билан рақобатлашадиган бўлди.
Германияда ўтказилаётган M15 таснифидаги «Saarland Open – 2024» мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сергей Фомин иккинчи даврада австриялик Петер Голдштайнерни 6:4, 6:2 ҳисобида енгди. Шу тариқа чорак финалга йўл олган теннисчимиз ушбу босқичда германиялик Мика Липпга қарши кортга тушадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА