Президент қарорлари – амалда

“Bank of Georgia” акциядорлик жамияти “Ўзбекистон республика валюта биржаси” (ЎзРВБ) платформасида дилер сифатида давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича илк битимини муваффақиятли амалга оширди. Бу Ўзбекистон капитал бозорига халқаро инвесторларни жалб этиш, уни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан яратилган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий тартиби доирасида амалга оширилди.

Бугунги кунда ЎзРВБ савдоларида биржа аъзолигига қабул қилинган ташкилотлар иштирок этиши мумкин. "Bank of Georgia” биржа савдоларида иштирок этиш ва ДҚҚ бозорида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи “Б” тоифаси бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинган.

Банк давлат қимматли қоғозлари бозорида инвестор сифатида иштирок этишини таъминлаш мақсадида банк учун ЎзРВБнинг ҳисоб-китоб-клиринг тизимида ҳисоб рақами очилди. Шунингдек, хорижий номинал эгаларига “депо” ҳисобварақлари (омнибус ҳисобварақлари) ва тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақларни очиш имконияти яратилди.

Мамлакат капитал бозорида номдор халқаро инвесторлар иштироки молиявий хизматлар сифатини янада яхшилашга ва молия секторида рискларни бошқаришнинг янги усулларини жорий этишга хизмат қилмоқда.

ЎзРВБ хорижий сармоядорлар учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш учун кўмак бўла оладиган инновацион ечимларни жорий этишда давом этади.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Bank of Georgia” давлат қимматли қоғозларини бевосита харид қилиш бўйича биринчи битимни тузди