Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммо ва ечимларга тўхталиб ўтди.
Юртимизда йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, уларда 150 минг атрофида иш ўрни яратилмоқда. Шундан 35 мингтаси техника йўналишида.
Ҳозирда 36 та давлат олийгоҳида ушбу йўналишда 264 минг бакалавр, 3 минг магистр ўқимоқда. Йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда. Лекин, техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабларига мос эмас. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди. Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти.
ЎзА