Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамкорлигида “Ёш тадбиркорлар” Республика форуми ўтказилди.

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ва 30 июнь – Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган форумда ёш тадбиркорлар, фермерлар, стартапчилар иштирок этди.  

Форумда "Бизнесни ривожлантириш банки", Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади.  

Форумнинг асосий мақсади ёш тадбиркорлар ва ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборат. Шунингдек, ёш тадбиркорлар ва ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.  

Форум доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги қарори асосида бизнес лойиҳалари банк томонидан молиялаштирилган ёш тадбиркорлар иштирок этди.  

—Оилавий корхонамизда Хоразм эркакларининг анъанавий бош кийимларидан чўгирма, тўгарак, шерози ва силкима, пўстин каби 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарамиз, — дейди Аминбой Абдуллаев. – Ишлаб чиқарилган маҳсулотларимиз харидоргир. Асосан маҳсулотларимизни хорижликлар олишади. Яқинда ёш тадбиркорларга “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”га кўра 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз, имтиёзли тарзда ажратилаётгани тўғрисида хабарни эшитдим. Бу имтиёздан фойдаланиб, фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида "Бизнесни ривожлантириш банки"дан гаровсиз, имтиёзли 100 миллион сўм кредит олдим. Бу маблағга тикиш машиналари ва тери хомашёсини харид қилдик. Натижада маҳсулотларимиз сони ошди. Илгари бир ойда 200та маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда 350-400та маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз.  

[gallery-17921]

Бугунги форумда муваффақиятга эришган тажрибали тадбиркорлар билан ўзаро билим, тажриба алмашдик. Энг муҳими, бу форум тажрибали тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга шароит яратди.  

Тадбир иштирокчилари ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳали фойдаланилмаётган ресурслар мавжудлигини билдириб, ёшларни бизнесга фаол жалб қилиш бўйича ўзаро фикр алмашди.  

Форум доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболларига бағишланган суҳбатлар, соҳа мутахассислари билан бевосита мулоқотлар, ёш тадбиркорлар ва ёш ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси, ёш стартапчилар ишланмалари намойиши бўлиб ўтди.  

Шаҳноза Маматуропова,

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш тадбиркорлар” форуми тадбиркорларнинг икки авлодини бирлаштирди