Президентимиз томонидан мамлакатимизда барча соҳалардаги кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар натижасида инсон қадрини улуғлаш ва манфаатларини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ана шундай изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси энг аввало, мамлакат миқёсида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича имзоланган Бош жамоа келишуви, унинг асосида ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган тармоқ ва ҳудудий Келишувлар, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида имзоланган Жамоа шартномалари орқали таъминланмоқда. 

Шунингдек, Касаба уюшмалари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш, зарур бўлса судларда ҳимоя қилиш орқали ҳам таъминлаб келмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2023 йил мобайнида касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 4 минг 834 та, хусусан, 2 минг 12 та ёзма, 656 та оғзаки, 1 минг 590 та интернет тармоғи орқали электрон шаклдаги, 576 та «Ишонч телефонлари» орқали келган мурожаатлар, шу жумладан, 233 та жамоавий мурожаатлар кўриб чиқилиб, меҳнаткашларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. 

Ушбу мурожаатларнинг 2 минг 89 тасида ҳуқуқий ҳимоя, 1 минг 63 тасида ижтимоий-иқтисодий манфаатлар ҳимояси, 104 тасида меҳнат муҳофазаси, 275 тасида касаба уюшмаси ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий фаолияти, 489 тасида санаторий ва соғломлаштириш масалалари, 503 тасида моддий ёрдам ажратиш, 22 тасида ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масалалар акс этган.

Касаба уюшмалари томонидан барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, ходимлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб иш берувчиларга киритилган 121 та тақдимноманинг 91 таси қаноатлантирилиши натижасида қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилишига эришилди. 

Меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшма ташкилотлари томонидан судларга киритилган жами 56 та даъво ва буйруқ тартибидаги аризалардан 45 тасининг талаблари қаноатлантирилди. 7 та ҳолатда иш берувчилар ихтиёри билан ходимнинг ҳуқуқлари тикланганлиги сабабли даъводан воз кечилиб, тарафлар ўртасида келишув битимлари тузилди.

Жами мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 2023 йил давомида Касаба уюшмалари томонидан 3 минг 410 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, меҳнаткашлар фойдасига 26 млрд. 30 млн. сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди. 

2024 йилнинг дастлабки беш ойи якунлари таҳлилига кўра, касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2 минг 115 та мурожаат, шу жумладан 88 та жамоавий мурожаат бўйича атрофлича ўрганишлар амалга оширилди. 

Натижада Касаба уюшмалари томонидан 607 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, ходимлар фойдасига 3 млрд. 683 млн. сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди. 

Меҳнаткашлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб касаба уюшмалари томонидан иш берувчиларга 30 та тақдимнома киритилиши ва музокаралар олиб борилиши натижасида қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилишига эришилди.

Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшма ташкилотлари томонидан судларга даъво ва буйруқ тартибидаги аризалар киритилиб, меҳнаткашларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояланди. 

Пировардида, 2023 йилда ва 2024 йилнинг ўтган 5 ойи давомида касаба уюшмалари томонидан 4 минг 17 нафар меҳнаткашнинг ҳуқуқлари тикланиб, ходимлар фойдасига 29 миллиард 713 миллион сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди.

Шу жумладан, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходимлар касаба уюшмалари ташкилотлари ёрдамида аввалги лавозимига тикланиб, мажбурий прогул вақти учун жами 789 миллион 119 минг сўм ҳақ ундириб берилди. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва ҳисоб-китоб пулларини олишда амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 2682 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига жами 26 миллиард 367 миллион 998 минг сўм ҳақ ундириб берилди. Буларнинг барчаси меҳнаткашлар манфаати доим эътиборда эканининг амалий намунасидир. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмалари томонидан ходимлар фойдасига 3 миллиард сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди