Жаҳон жамоатчилигини ташвишга солиб келаётган муаммолардан бири бу – коррупция ҳисобланади. Чунки бу ҳақиқат ва адолатга путур етказувчи энг хавфли иллатдир.

Шу сабабли, коррупцияга қарши курашиш дунёнинг деярли барча мамлакатлари учун долзарб масала.

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати дунёда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.  

Унга кўра, Малайзия 2024-2028 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши миллий стратегияни қабул қилди.  

Стратегия 2019-2023 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий режасининг давоми ҳисобланади. Қайд этилишича, 2023 йил якуни бўйича режада тасдиқланган чора-тадбирларнинг атиги 77 фоизи бажарилган.  

Бироқ, коррупция ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. 2023 йилда Малайзия Ислом фанлари университети томонидан ўтказилган миллий сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 41 фоизи коррупция хавотирли даражада юқорилигича қолаётганини, қолганлар коррупция даражаси ўтган йилга нисбатан юқори бўлганига ишонишини билдирган.  

Шу муносабат билан Стратегияда давлат ва корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишга, шунингдек, давлат секторида ҳалоллик тамойилларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Саудия Арабистонида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун амалиётга жорий этилмоқда. Жорий йил 28 июндан кучга кирадиган “Хабар берувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш тизими тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, хабар берувчи – бу жиноят содир этилгани, содир этилгани ёки содир этилиши мумкинлигига оид маълумотларни ихтиёрий равишда ошкор қиладиган ва (ёки) далилларни тақдим этадиган ёки жиноятга алоқадор шахсларни кўрсатадиган шахс.  

Агар хабар берувчига ёки у билан боғлиқ бўлган шахсга хабар берувчига жавобан жавоб чоралари қўлланилиши хавфи мавжуд бўлса, манфаатдор шахс ҳимоя қилиш учун мурожаат қилиши мумкин. Шу асосда ушбу шахс ва унинг яқинлари ҳимояга олинади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳақиқат ва адолатга путур етказувчи энг хавфли иллат