Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси илк маротаба беш нафар спортчи билан Олимпия ўйинларида қатнашади.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақсимотини қайта шакллантирди.  

Ушбу тақсимотга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 килограмм вазн тоифасида 2023 йил якунида эълон қилинган Олимпиада рейтингида олтинчи ўринда қайд этилган эди. Айни ҳолат ўз-ўзидан Рафаловични Халқаро таэквондо федерацияси (WТ) эътирофи туфайли муваффақиятли спортчилар қаторида “Париж-2024” Олимпия ўйинлари иштирокчилари сафидан жой олишига олиб келди.  

Бошқача айтганда, Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясининг  ўтган йиллар давомида олиб борган халқаро ҳамкорлик фаолияти ушбу йўлланмани қўлга киритишга муҳим омил бўлди, дейиш мумкин.  

Бу, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахтида ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 3 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчи билан қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимизнинг “Париж-2024”га йўлланмалари сони 5 тага етди