Қарор ва ижро

Темир йўллар нафақат мамлакатимиз ҳудудларини, балки минтақалар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим воситага айланиб улгурди. Бунда табиийки, транспорт инфратузилмасига, логистика хизматларига инвестициялар фаол жалб этилиб, хизмат кўрсатиш сифати тобора яхшиланиб бораётгани катта аҳамият касб этмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида соҳани тубдан ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берилди.

Шунга мувофиқ, жорий йил «Темирйўлкарго» акциядорлик жамияти фаолияти йўлга қўйилди ва зиммасига юк вагонлари, контейнерлар хўжалигини сақлаш, логистика марказлари ҳамда терминалларини ташкил этиш каби вазифалар юклатилди. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида “Темирйўлкарго” акциядорлик жамияти бош директори Абдусамат МЎМИНОВвнинг фикрларига қизиқдик.

– Президентимиз жорий йилнинг 6 май куни темир йўл соҳасидаги лойиҳалар билан танишиш чоғида мамлакатимизнинг географик жойлашуви, ривожланган саноати ва иқтисодиётда темир йўл транспорти муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаган эди, – дейди Абдусамат Мўминов. – «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида мамлакатимиз ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 16 миллион тоннага етказиш, шимолий йўналишда темир йўл орқали юк ташиш муддатларини 40 фоизга қисқартириш, юк ташиш хизматлари ҳажмини уч баробар ошириш режалаштирилганини инобатга олсак, темир йўлларда хизмат кўрсатиш масаласи долзарб бўлиб бораверади. 

– Биламизки, «Темирйўлкарго» акциядорлик жамияти иш бошлаганига кўп вақт бўлмади. Ўтган вақт мобайнида юк ташиш хизматларини кўрсатиш бўйича қандай натижаларга эришилди?

– Дарҳақиқат, соҳада ўтган вақт мобайнида юк ташиш хизматларини кўрсатиш учун 200 га яқин шартнома тузилиб, 392 минг тоннадан ортиқ юк ўз манзилига етказилди. Шунингдек, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия сингари давлатлар билан экспедиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланди.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб бешта – Назарбек, Самарқанд, Қарши, Денов, Бухоро юк терминалларидаги 2100 га яқин турли юк вагонлари орқали «Навоий кон-металлургия комбинати», «Деҳқонобод калий заводи» каби йирик акциядорлик жамиятлари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулотлари ўз манзилига, беталафот етказиб бериляпти.

Бундан ташқари, ушбу терминалларда юк жўнатувчи ва қабул қилувчиларга транспорт логистикаси, экспедиторлик ҳамда юк сақлаш каби хизматлар кўрсатилмоқда.

Келажакда юк терминалларини ривожлантириш, модернизация қилиш, замонавий логистика марказларига айлантириш ҳамда мижозларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, комплекс хизмат кўрсатиш мақсад қилинган. Бу борада айни пайтда зарур ишлар амалга оширилмоқда.

– Темир йўлларимизнинг халқаро темир йўллар ташувидаги ўрни қандай?

– Жаҳон банки томонидан тайёрланган Логистика самарадорлиги индексида 2023 йил Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади. Яъни, 2018 йилдаги аввалги ҳисоботга нисбатан ўз кўрсаткичларини 11 поғонага яхшилади. Ҳозирги кунда темир йўлларимиз халқаро темир йўллар ташувида муносиб ўрин эгаллаётгани, янги транспорт йўлаклари барпо этилаётгани мамлакатимиз ва минтақа иқтисодиётини ривожлантириш, дунё бозорига чиқиш имкониятларимизни кенгайтириш баробарида, ана шундай кўрсаткичларни яхшилашда қўл келади.

Транспорт-логистика хизматлари хусусида гап кетганда, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон транспорт коридорига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Негаки, мазкур стратегик лойиҳалар минтақадаги геоиқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартириб, Марказий Осиёни Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарб билан боғлайдиган глобал транзит марказига айлантиради.

Ўзбекистон – Афғонистон – Покистонни туташтирувчи лойиҳа Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темир йўл орқали товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон коридорига бир вақтлар экспертлар қуруқликдаги Сувайш канали, деб ҳам таъриф беришган. Чунки у Шарқ ва Ғарбни энг қисқа ва энг фойдали йўл билан боғлаш имконини беради. Хусусан, Хитойдан Жанубий Европага йўналиш 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддатлари эса бир ҳафтагача қисқартирилади. 

7 июнь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Тикебаев ҳамда «Хитой темир йўллари» давлат корпорацияси Бош муҳандиси ўринбосари Тсзюй Готсзян ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда уч мамлакат транспорт вазирликлари ҳамда темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича 6 июнь куни имзоланган ҳукуматлараро битимда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда лойиҳани молиялаштириш механизмларини муҳокама этишди. Қизғин муҳокамалар якунига кўра Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда ишчи гуруҳни тузиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Шу маънода мамлакатимизда темир йўлда юк ташиш самарадорлигини ошириш учун «Темирйўлкарго» акциядорлик жамияти ташкил этилгани ҳам айни муддао бўлди. Жумладан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон мультимодал коридори орқали контейнерлар Хитойдан чегарадаги Қашғар станциясигача темир йўлда, Қашғардан Қирғизистоннинг Ўш темир йўл станциясигача автомобилда ва Ўшдан Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистоннинг ички станцияларигача яна темир йўлда ташилмоқда.

Энг асосийси, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида жамият томонидан талабга қараб, комплекс хизматлар кўрсатиляпти. Маҳаллий ва халқаро темир йўл кодларини таъминлаш, вагон етказиб бериш, сўнгги манзилгача етказиш, терминал, ортиш/тушириш, декларация ва бошқалар шулар сирасига киради. Фақатгина ушбу йўналиш орқали жамият томонидан апрель ойидан ҳозирги вақтгача 700 дан ортиқ контейнер ташуви амалга оширилди. Натижада республикамизга 500 минг АҚШ долларидан ортиқ валюта тушумлари тушди. Бу кўрсаткични йил якунига қадар 3 000 контейнерга, валюта тушумларини 2,5 миллион долларга етказиш режа қилинган. Қирғизистон орқали мультимодаль ташувлар ривожланиши халқаро даражадаги Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл қурилиши қанчалар муҳимлигини англатади.

Бундан ташқари, жамият томонидан Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия коридори орқали «темир йўл – сув – темир йўл», Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Форс кўрфази давлатлари коридори орқали «темир йўл – сув – темир йўл» ва Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон коридори орқали «темир йўл – авто – сув» йўналишларида мультимодаль ташувларини амалга ошириш режалаштирилган.

– Жамият ташкил этилганидан сўнг тадбиркорлар билан шартномалар тузиш жараёни қандай кечмоқда?

– Тадбиркорлар билан шартномалар онлайн тузиляпти. Натижада мижознинг вақти тежалади. Энди у уйидан чиқмасдан туриб юкни олиб кетишга буюртма бериши, керакли пул миқдорини кўчириб ўтказиши ва икки томонлама шартнома тузиши мумкин. Ваҳоланки, бу ишга илгари бир неча соатдан, ҳатто бир неча кунгача вақт сарфланар эди. Яъни, темир йўл бекатига келиб, юк жўнатиш учун шартнома олинган, расмийлаштирилган, кейин банкка бориб пул тўланган, ҳужжатларни қайта ишлаш марказига бориб пул ўтганлиги тўғрисида маълумотномани олиб, кейин темир йўл бекатига келиб маълумотномани тақдим қилган. Ҳозир эса бу ишларнинг барчаси онлайн шаклда бажарилади. Барча тарифлар нархи кўтарилаётган вақтда ҳам хизмат кўрсатиш нархи ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳам мижозлар учун яна бир енгиллик.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, вагонларимиз билан апрель ойида 7500 тоннадан зиёд ун ва буғдой маҳсулотлари олиб кирилди, юкнинг асосий қисми Ўзбекистон орқали транзит йўл билан Афғонистонга етказиб берилди.

Бундан ташқари, 4 минг тоннадан зиёд қурилиш материаллари экспортига бошчилик қилди. Май ойининг 25 кунлигида 4500 тонна юк транзит орқали импорт қилиниб, 500 минг тоннадан ортиқ нефть маҳсулоти экспортида иштирок этди. Ёдда тутиш лозимки, замон ривожланиб, барча хизматлар глобаллашиб борар экан, ўз-ўзидан юк ташишни ҳам замонавий босқичга олиб чиқиш долзарб масалага айланиб бораверади.

ЎзА мухбири Абдулазиз РУСТАМОВ суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўлларда юк ташиш замонавий босқичга олиб чиқилади