Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рейтингда мамлакатимизнинг 8 нафар чарм қўлқоп устаси ўрин эгаллади.

Янгиланган рейтингга кўра, биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов 28-ўринни банд этди. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида жанг қилаётган Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бешинчи поғонасини ҳеч кимга бермади. 

Иқтидорли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда 3 поғона юқорилаб, 8-ўрин соҳиби сифатида эътироф этилди. Супер оғир вазн йўналишида Баҳодир Жалолов 2 поғона кўтарилиб, 10-ўриндан жой олди. Супер ўрта вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев 13, енгил вазндаги Олимжон Назаров 30-поғонадан ўрин олди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз WBC рейтингида юқорилади