Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури бошланади. 22 июнь кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақанинг дастлабки ўйини соат 20:00 да «Сурхон» – «Металлург» ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин қизиқарли кечиши шубҳасиз. Чунки, «Металлург» ҳозирда Суперлига жадвалининг қуйи поғонасида бораётгани ва қолган ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушиши лозимлигидир. Ушбу жамоа учун ҳар бир очко олтинга тенгдир. Албатта, «Сурхон» ҳам бу йилги мавсумни яхши ўтказмоқда ва бу жамоа гарчи чемпионлик кураши учун яқин бўлмасада, келаси мавсумга қадар Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Бу турнинг марказий ўйини эртага, 20 июнь куни «Насаф» – «Нефтчи» ўртасида бўлиб ўтади. Ҳозирда мусобақа жадвалида «Насаф» 19 очко билан иккинчи, «Нефтчи» эса 18 очко билан тўртинчи ўринда турибди. Ва икки жамоа ҳам чемпионлик кураши учун яхши имкониятга эга. Қарши шаҳрида ташкил этиладиган ўйинда «Насаф»нинг ғалаба қозониш имконияти бироз юқори баҳоланмоқда. Аммо «Нефтчи» ҳам оддий жамоа эмас, қайси учрашувда қандай ҳаракат қилишни билади. 

Шу куни, «Насаф» ва «Нефтчи» ўртасида 18 очко жамғарган ҳолда девор каби турган «Навбаҳор» «Марказий» стадионида ўз мухлислари олқиши остида «Қизилқум»ни меҳмон қилади. Бу ўйинда мезбонлар анча ҳужумкор ўйин кўрсатиши керак бўлади. Айни дамда «Навбаҳор» миллий чемпионатимизнинг гранд жамоасига айланиб улгурган, «Қизилқум» эса ўртамиёна клубдир. Грандларнинг бу каби ўйинларда очко йўқотиши катта хатодир. 

Суперлиганинг 21 июнь кунги баҳсларида Тошкентнинг уч жамоаси 12-тур учрашувларини ўтказади. Унда «Бунёдкор» – «Олимпик» Тошкент дербисида кураш олиб борса, чемпионатда 20 очко билан карвонбошилик қилаётган «ОКМК» ўз уйида «Пахтакор»ни қабул қилади. 

Тошкент дербисида «Олимпик» яққол фаворитдир. Бироқ ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, «Олимпик» ва «Бунёдкор» шу кунга қадар 4 та ўйин ўтказган бўлиб, 2022 йилги дастлабки ўйинда «Олимпик» 5:1 ҳисобида зафар қучган. Қолган учта ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Лекин бу йилги мавсумда Темур Кападзе шогирдлари ёрқин ўйин намойиш этаётган бўлса, «Бунёдкор» ўтган 11 турда 1 та ғалаба, 4 та дуранг ва 6 та мағлубият билан «чўкиш»да давом этмоқда. 

«ОКМК» – «Пахтакор» ўйини ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак. Бу жамоа икки хил бўлсада, аммо деярли бир хил услубда ўйнайди. Амалдаги чемпион «Пахтакор» мазкур баҳсда бор эътиборини қайта ҳужумга қаратиши мумкин. «ОКМК» эса ҳужумкор ўйин кўрсатади. 

12-турнинг сўнгги кунида, 22 июнь куни «Динамо» – «Андижон» ва «Локомотив» – «Сўғдиёна» клублари ўзаро куч синашади. Аслида, «Динамо» – «Андижон» учрашувини ҳам турнинг марказий ўйинларидан ҳисобланади десак муболаға бўлмайди. Чунки, «Андижон» 15, «Динамо» 13 очко билан 7-8 поғонада бормоқда. Бу эса ҳар икки жамоа ўртасидаги ўйин муросасиз кечишидан дарак беради. 

Катта мақсадлар билан Про-лигадан Суперлигага қадам қўйган «Локомотив» бу гал кучли бешликда бораётган «Сўғдиёна»ни меҳмон қилади. Фаворит ва аутсайдерлар тўқнашувида ғалаба қозониш имконияти албатта, «Сўғдиёна» клубида юқоридир. Ўтган турда «Насаф» жамоасини мағлуб этишдан руҳланган жиззахликлар, ўтган турда мағлубият аламини тотган пойтахт клубига қарши кучли тўп назорати ва ҳужумкор ўйин орқали ўзлари кутган натижага эришади дея айта оламиз. Лекин «Майдон текис, тўп думалоқ» иборасини эсдан чиқармаслик лозим. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кутилмаган натижаларга бой ўтаётган Суперлигада 12-тур бошланади