“Sohu” нашри хабар беришича, Шэньси провинцияси пойтахти Сиань шаҳрида “Zhejiang Loong Airlines” авиакомпаниясининг Сиань – Самарқанд – Сиань йўналиши бўйича биринчи парвозига старт бериш маросими бўлиб ўтди. Бу ушбу шаҳардан Марказий Осиёга еттинчи халқаро йўналиш.

Бош қароргоҳи Чжецзян провинцияси Ханчжоу шаҳрида жойлашган ушбу авиакомпания ҳаво орқали йўловчи ва юк ташишга ихтисослашган.

Тадбирда “Zhejiang Loong Airlines” раҳбари Гао Инчжань, Сиань халқаро аэропорти бош директори Тан Шаофэй, Хитой шимоли-ғарбий минтақаси фуқаро авиацияси маъмурияти раҳбари ўринбосари Ниу Цзюньмин ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари мазкур йўналишнинг аҳамиятига атрофлича тўхталди.

Маросимда Хитойнинг 20 га яқин сайёҳлик компанияси, 30 га яқин маданият ва туризм соҳаси ҳамда 10 дан зиёд ОАВ вакиллари, шунингдек Сиандаги хорижий дипломатия ваколатхоналари ходимлари ҳам иштирок этди.

Меҳмонларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Шэньси губернатори ўринбосари Ван Хайпэн икки мамлакатнинг энг муҳим маданий марказлари ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилиши минтақавий дўстона муносабатни мустаҳкамлаш, хусусан муайян ҳудудлар сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш, туристлар оқимини тезлаштириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқани янада ривожлантиришга кўмаклашишини таъкидлади.

Ўзаро авиа қатнов сонини кўпайтириш, парвоз географиясини кенгайтириш “Бир макон, бир йўл” ташаббуси мақсадлари билан ҳамоҳанг эканига урғу берилди.

Давлат раҳбарлари томонидан 2023 йил 18 май куни Сиань шаҳрида имзоланган Қўшма баёнот, 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан Хитой ўртасида янги даврда ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш Дастури ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 23-25 январь кунлари Хитойга амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси доирасида олиб борилган саъй-ҳаракат натижасида айни вақт ўзаро парвозлар сони ҳафтасига 20 тага етказилгани маълум қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парвозлар сони ҳафтасига 20 тага етказилди