Кўнгли кемтик, аммо метин ирода соҳиблари вақтни ғанимат билиб, ундан оқилона фойдаланишга одатланган. Уларнинг бу интилиши эса юртимизда муносиб қўллаб-қувватланмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар яқин кўмакчига айланган. Шу кунга қадар Навоий вилоятида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан 156 нафар ногиронлиги бўлган шахс бандлиги таъминланди.

Жумладан, биргина Зарафшон шаҳрида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёрдами билан 11 нафар ногиронлиги бўлган шахс давлат идораларида ўз иш фаолиятини бошлади. Жонибек Нарзиев кўп йиллардан буён маҳаллада поябзал таъмирлаш устахонасида фаолият олиб борган. У марказга мурожаат қилганидан сўнг, унинг қизиқиши ва интилиши инобатга олиниб, Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига диспетчер лавозимига ишга жойлаштирилди.

– 2006 йилдан буён Зарафшон шаҳрида оёқ кийим устахонасини очиб, ишлаб келмоқдаман, – дейди Ж.Нарзиев. – Имкониятим чекланган бўлишига қарамай ишга жойлаштирилдим. Ҳозирда Зарафшон шаҳридаги Фавқулодда вазиятлар бўлимида диспетчер бўлиб ишлаяпман. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бизга катта далда беряпти. Яқинда Самарқанд шаҳрига саёҳатга ҳам бориб келдик.

Яна бир фуқаро Собир Тўлаев ҳам “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан “vacancy.argos.uz” платформаси орқали эълон қилинган бўш иш ўринларига ҳужжат топширди. Ҳозирда у Зарафшон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида электр устаси лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

– Ҳарбий хизматда ишлаб юрган вақтимда овқат ҳазм қилиш жараёнидаги ўзгаришлар сабаб соғлигимни йўқотиб, 2-гуруҳ ногиронлигини олган эдим, – дейди С.Тўлаев. – Алоқа, электр йўналишида малакам борлиги боис “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилдим. Улар кўмагида ушбу спорт мактабига ишга жойлашдим. Ҳар доим марказ томонидан ҳол-аҳволимиздан хабар олинади. Ҳам моддий, ҳам маънавий томондан ёрдам берилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/anYzWOenVf4" title="Nogironligi bo‘lgan shaxslar bandligi ta’minlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат+видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминланмоқда (+видео)