Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловини эълон қилди.
Лойиҳа маҳаллалар худудида амалга ошириш режалаштирилган бизнес лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш, бизнес лойиҳалар ташаббускорларини рағбатлантиришни кўзда тутади.
Кўрик-танловда тадбиркорлар ва фермерлар ўз бизнес лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти ҳисобланади.
Танловда маҳалларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилади.
“Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танлови 2024 йилнинг 10 августига қадар давом этади.
Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги арафасида эълон қилинади. Танловда энг яхши деб топилган бизнес лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306 сонли қарорига асосан жорий этилган тартиб асосида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилади.
Шунингдек, ғолиб деб топилган лойиҳалар ташаббускорлари ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Танловда иштирок этинг ва маҳалла тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшинг!