Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган “БРИКС” ўйинларининг ортда қолган бешинчи кунги баҳсларида эркин курашчиларимизнинг 5 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ҳар жиҳатдан мураккаб кечган беллашувлар сарҳисобига кўра, эркин курашчиларимиздан 57 килограмм вазн тоифасида Нодирбек Жуманазаров россиялик Рамиз Гамзатов билан, 61 килограммда Сардар Рузимов Башир Магомедов (Россия) билан, 70 килограммда Бегиджон Қўлдашев Курбан Шираев (Россия) билан, 86 килограмм оғирликда Бабур Исламов Малик Шаваев (Россия) билан, 97 килограммда Рустам Шодиев Гаджимурад Магомедсаидов (Озарбайжон) билан олтин медаллар учун кураш олиб бориш ҳуқуқига эга чиққанлиги ўзига хос натижа бўлди, дейиш мумкин.

5 нафар курашчимизнинг олтин медаллар учун айнан россияликларга қарши баҳс олиб боришини назарда тутсак, ғолиблик йўли осон бўлмаслигидан дарак бераётгандек, назаримизда.

Бугун, 18 июнь куни мазкур финаллар қаторида яна бир эркин курашчимиз Асомиддин Ҳасанов 79 килограмм оғирликда бронза медали учун беллашади.

Кеча ўтказилган “БРИКС” ўйинларининг баскетбол мусобақаларида мамлакатимиз вакиллари гуруҳ ўйинида Бразилия терма жамоаси билан куч синашди ва ярим финалга йўл олди.

Бугун ўтадиган ярим финал мусобақасида баскетболчиларимиз Россия терма жамоаси билан куч синашади.

“БРИКС” ўйинларининг олтинчи кунги мусобақаларида шунингдек, теннис, шахмат, сувга сакраш спорт турларида беллашувлар бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“БРИКС” ўйинлари: 6 нафар эркин курашчимиз финалда