Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича “Париж-2024” Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов муваффақиятга эришди.

Яккалик дастурда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Содиқов ушбу ғалабаси орқали ўзбекистонлик камончиларнинг ёзги Олимпия ўйинларидаги йўлланмалари сонини 3 тага етказишга муваффақ бўлди.

Айтиш лозим, юртимизнинг маҳоратли камончи қизи Зиёдахон Абдусатторова ўтган йилнинг декабрь ойида Таиландда ўтган лицензион турнирда Ўзбекистон делегациясига ушбу спорт турида дастлабки Олимпиада йўлланмасини тортиқ этганди.

Анталия спорт майдонида Амирхон Содиқов томонидан эришилган ушбу муваффақият эса ўз-ўзида Зиёдахон Абдусатторова билан микст дастурида “Париж-2024” ўйинларида қатнашиш имкониятини яратмоқда. Бу ўзбекистонлик 2 нафар камончи XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг камондан отиш мусобақаларининг 3 та дастурида медаллар учун курашади, деганидир.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камондан отиш: Амирхон Анталияда “Париж-2024” йўлланмасига эга чиқди