Туркий давлатлар ташкилоти туркий дунё умумий моддий ва номоддий маданий мероси рақамли каталогини тайёрламоқда. Бу ҳақда Турк маданияти ва мероси жамғармаси раҳбари Оқтўти Раимқулова “Анадолу” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди. Шунингдек, у UNЕSCО доирасида “Турк дунёси маданий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция” қабул қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш бошланганини ҳам айтди.

***

Хитой яқин 20 йил ичида ҳарбий қудрат борасида АҚШдан ўтади, деди Огайо  штати сенатори Жеймс Дэвид Венс. Конгрессмен “The Nеw York Times” газетасига берган  интервьюсида “Иккинчи жаҳон урушининг энг асосий ва ҳозир унутилган сабоғи ҳарбий куч саноат қудрати натижаси эканидир. Биз ўтган аср 80-90-йиллардаги қудратли саноат базамиз туфайли ҳамон энг йирик ҳарбий супер давлатмиз, аммо ҳозир Хитой саноати бизникидан кучлироқ. Демак, улар 20 йилдан кейин ҳарбий соҳада ҳам биздан кучли бўлади.

***

– НАТО Украина учун қандай шарт асосида тинчликка рози бўлиш масаласини ҳал қилмайди, – деди альянс Бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда бўлиб ўтган мудофаа вазирлари даражасидаги НАТО – Украина кенгаши йиғилиши якуни бўйича берган интервьсида. – Биз бу ерда, қароргоҳда ўтириб, Украинада тинчлик ўрната олмаймиз... Бу ишни Украинанинг ўзи қилади.

***

– Испания Европанинг барча мамлакатларини Фаластинни давлат сифатида тан олишга чақиради, – деди Бош вазир Педро Санчес. Можарони ҳал қилишнинг ягона йўли шу. Мадрид Ғазо секторида қон тўкилишини тўхтатиш учун бор имкониятини ишга солмоқда.

***

НАТОнинг 300 мингдан ортиқ аскари юқори тайёргарлик ҳолатида, деди номини ошкор этмаслик шартини қўйган альянс вакили “Франс Пресс” агентлигига. Вазият НАТО қўмондонлари ушбу кучларни 30 кун ичида урушга кирита олишини кўрсатади.

***

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги раҳбари Зокир Гасанов Хитой Халқ озодлик армияси халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Яо Гинг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазирлик тарқатган хабарга кўра, учрашувда Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинган. Гасанов Хитой делегациясига Озарбайжон – Арманистон чегарасидаги вазият ҳақида маълумот берган. Ўз навбатида Яо Гинг минтақада тинчликни таъминлашда Хитой Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаган.

***

Арманистон Бош вазири аппарати раҳбари Арутюнян расмийларга Беларусга расмий ташрифларни истисно қилиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

“Politico” нашри икки мамлакат ўртасидаги дипломатик инқирозга 2018-2022 йиллар давомида Беларусь, гўё, Озарбайжонга қурол етказиб бергани сабаб бўлганини ёзди.

13 июнь куни Никол Пашинян Беларусга ҳар қандай расмий ташриф бекор қилинишини айтган. Шундан сўнг Беларусь ва Арманистон ўзаро маслаҳатлашув учун элчиларини чақириб олди.

***

– Гаровга олинган исроилликларнинг қанчаси тириклиги ҳақида ҳеч ким ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, – деди ХАМАС вакили Ҳамдан CНН телеканалига. – Асирларни озод қилиш бўйича келишув ўт очиш бутунлай тўхтатилишини кафолатлаши керак. Афсуски, Исроил ҳужум фақат 6 ҳафтага чекланиши, кейин жанг давом эттирилишини айтмоқда.

***

“ТРТ Хабер” телеканали хабар беришича, Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида 1938 йилдан буён июнь ойининг энг иссиқ куни қайд этилди. Метеорология хизмати маълумотига кўра, 13 июнь куни ҳаво ҳарорати 43 даражага етган. Натижада аввалги рекорд янгиланган.

С.Раҳимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда