Бой маданий қадриятга эга, тарихи ва келажаги уйғун Туркия бутун дунёда ўз ўрнига, ўз сўзига эга йирик давлат. Иқтисодий салоҳиятига кўра, Туркия дунёдаги энг кучли 20 мамлакатдан бири.

Туркия ҳақида сўз борганда, беихтиёр Истанбул, Измир, Анқара, Каппадокия, Анталия, Ада, Бурса сингари афсонавий  шаҳарлар кўз олдимизга келади. Бутун дунё сайёҳлари,жумладан ўзбекистонликлар учун ҳам бу диёр  энг севимли, қизиқарли саёҳат манзилига айланган.

86 миллиондан зиёд аҳолиси бор бу давлат Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Сурия, Греция ва Болгария билан чегарадош.

Туркия Европа жануби-шарқида, Осиё жануби-ғарбида жойлашган, Византия, Рим, Форс ва қадимги Юнон ва Усмонийлар султонлиги маданиятини ўзига жо қилган юрт. Босфор бўғози қирғоғида ястанган кўп миллатли Истанбул – осмонўпар миноралари билан машҳур Аё София масжиди, XVII асрда қурилган ҳашаматли Кўк Масжид ва 1460-йилларда барро этилган усмонли султонлари собиқ қароргоҳи Тўпқопи саройи дунё сайёҳлари учун севимли маскан.

Шу ўринда қайд этиш керак, бой тарихга эга Туркия кўплаб соҳаларда етакчи.Илк ёзув, биринчи сурат, энг қадимий танга шу юртга тегишли, ерга биринчи бор айнан шу заминда уруғ қадалган экан. Жаҳон мўъжизаларининг иккитаси замонавий Туркия ҳудудида жойлашган: Артемида ибодатхонаси ва Галикарнас мақбараси. Туркияда ҳарбий хизмат муддати жуда қисқа: маълумотидан келиб чиқиб, йигит уч ойдан ўн беш ойгача йигитлик бурчини ўтайди. Туркларнинг машҳур, ер юзидаги энг антиқа десерти тўрт маҳсулот – товуқнинг қайнатилган тўши, шакар, сут ва бир чимдим долчин.

Туркияда шифокорлар тўққиз йил таҳсил олади. Тиббий марказлар сони бўйича мамлакат жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Жуда кўп европаликлар даволаниш учун шу диёрга боради. Турк аёллари 1926 йилдан овоз бериш ҳуқуқига эга.

Қора, Мармара, Эгей ва Ўрта ер денгизлари бўйлаб саккиз минг километрдан зиёд қирғоқ билан ўралган Туркия меҳмонларга шаффоф ва феруз суви, денгиз ости ажойиботларидан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Ажойиб таъми, жуда кўп фойдали хусусиятлари билан танилган ошхонаси, бетакрор ва оромбахш санъати – алоҳида мўъжиза. Турк куй-қўшиқларини тинглар экансиз, қалбингиз туб-тубидан завқ, роҳат ҳис этасиз, шарқона оҳанг жозибасини теранг англайсиз. Эҳтимол, тилимиз, динимиз, қадриятларимиз ўхшаш бўлгани учун бу оҳанглар бизга жуда қадрли туюлар...

Дарҳақиқат, Туркия ва Ўзбекистонни ўхшаш тил, уйқаш анъана, ягона дин, азалий дўстлик ва маданий алоқалар боғлаб туради.  Бежиз туркларни қардош халқ, демаймиз. Зеро, ҳозирги турклар аждоди замонавий Туркия ҳудудига Мовароуннаҳр заминидан кириб келган. Шу сабаб, Ўзбекистон Туркияда аждодлар замини ҳисобланади ва “ота юрт”, дея қадрланади.

Туркия Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини дунёда биринчи бўлиб тан олган ва 1992 йил 4 мартда икки давлат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилган. 1992 йил апрель ойида юртимизда очилган хорижий элчихоналарнинг биринчиси Туркия Республикасиники. 1993 йил январь ойида Туркияда Ўзбекистон элчихонаси очилган.

Ўзбекистон Туркияга рангли металл ва шундай хом ашёдан тайёрланган буюмлар, пахта толаси, калава-ип, мева-сабзавот, хизмат, азотли ўғит, нефтни қайта ишлаб олинган маҳсулотлар экспорт қилади. Туркия импорти парфюмерия, косметика воситалари, механика ва электр ускуналари, пластмасса ва елимдан тайёрланган буюмлар, тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотларидан иборат.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо миқдори 1.5, қўшма корхоналар сони 2, инвестиция 2,5 баробар ошган. Шаҳарларимиз ўртасида ҳафтасига 90 марта ҳаво қатнови йўлга қўйилган.

Туркия етакчи компаниялари Ўзбекистон бозорида жуда фаол. Турк бизнеси иштирокида 100 дан ортиқ лойиҳа самарали амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Туркияга сўнгги расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқани янада юксак поғонага олиб чиқишда замин яратади.

Самарали учрашувлар энергетика, тоғ-кон, электротехника, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, соғлиқни сақлаш, туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Ташриф доирасида 10 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилиб, томонлар ўзаро савдо миқдорини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар.

Хулоса шуки, икки мамлакат ўртасидаги ижобий алоқалар нафақат давлатларимизни ривожлантириш, балки халқларимиз фаровонлигини ошириш, ўзаро дўстлик, биродарликни мустаҳкамлашга замин яратади.

Гўзал Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Ўзбекистонни азалий дўстлик боғлаб туради