Хоразмлик ғаллакорлар ғалла топшириш бўйича шартнома режасини бажарди
Ўтган кузда Хоразм вилоятида ғаллачилик фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга дон сепилиб, агротехнология талаблари асосида парваришлангани натижасида мўл ҳосил етиштирилди. Ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш учун 150 тадан ортиқ юқори унумли замонавий комбайн тайёрланиб, ғаллани ўриш ва қабул масканларига ташиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди. Вилоят деҳқонлари 84 минг 400 тоннадан ортиқ ғаллани давлат захираси ва биржа савдолари учун етказиб бериб, шартнома шартларини ошиғи билан бажардилар. Вилоят далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд, ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.
А.Шокиров, ЎзА мухбири