“Халқаро минбар” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони – Қатар университети Спорт, ижтимоий фанлар ва менежмент кафедраси доценти Доктор Маҳфуд Амара.

– Дунё “Париж-2024” Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган бир пайтда, ижтимоий-иқтисодий ландшафт, хавфсизлик доираси ва сиёсий майдонда юзага келаётган имконият ва муаммолар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Олимпиада шаҳарнинг иқтисодий ва инфратузилмавий ландшафтини ўзгартиряпти. 2 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилаётгани мазкур анжуманга глобал эътиборни, маҳаллий туризм ва инвестиция имкониятини сезиларли даражада ошишини ваъда қиляпти. Транспорт хизматини яхшилаш ва янги объектлар қуриш нафақат ўйинларни қўллаб-қувватлаш, балки барқарор мерос қолдиришга ҳам қаратилган. Ўйинлардан сўнг турар-жой ва ишбилармонлик ҳудудига айлантирилиши мўлжалланган Олимпия қишлоғи шаҳарни узоқ муддатли ободонлаштириш ва иқтисодий ўстиришига хизмат қилади.

“Париж-2024”нинг яна бир мақтовга сазовор жиҳати хилма-хиллик ва инклюзивликка содиқликдир. Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши жамиятда муносиб тасаввур шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Глобал платформа сифатида Олимпиада халқаро муносабат ва дипломатияни ривожлантиришга интилади. Ўйинларнинг бу жиҳати, айниқса, бугунги геосиёсий жиҳатдан кучли атмосферада бирлашиш ва маданий алмашинув учун ноёб имконият тақдим этади.

Париж Олимпиадаси танқидлардан ҳам холи эмас. Бир томондан, ўта ўнгларнинг иммиграцион маҳаллаларга қаратилган инклюзив дастурларга қарши муносабати миллий ўзига хослик ва ресурсларни тақсимлаш масалалари атрофида сиёсий зиддият ва мунозара келтириб чиқарди. Экстремал чаплар Олимпия ўйинларига йўналтирилган сармоя миқдорига норозилик билдириб, бу маблағларни долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатиш мумкинлигини таъкидламоқда. Улар Олимпиада бойларга фойда келтиради ва ижтимоий тенгсизликни кучайтиради, деб ҳисоблайдилар. Сен-Дени каби ҳудудларда эса кам таъминланган аҳоли кўчишидан хавотир йирик шаҳар лойиҳаларининг мураккаб ижтимоий таъсиридан далолат.

Глобал можаролар ва кибер таҳдидлар асносида хавфсизлик энг муҳим масала бўлиб қолмоқда. Шаҳар иштирокчи ва томошабинлар хавфсизлигини, хусусан, Париж шаҳри марказида бўлиб ўтадиган очилиш маросими атрофида чора-тадбирларни кучайтирмоқда. Ҳукумат кенг қамровли чора-тадбирлар режалаштирган. Масалан, 30 000 дан ортиқ полиция ходимини жойлаштириш, жиддий текширув ўтказиш.

Хулоса қилиб айтганда, 2024 йилги Париж Олимпиадаси чуқур ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий оқибати билан ўзаро боғлиқ глобал спорт воқеаси сифатида намоён бўлмоқда. Ўйинлар сезиларли иқтисодий фойда – сўнгги ҳисоб-китобга кўра, 9 миллиард евро, маданий хилма-хиллик ва технологик жасорат ваъда қиляпти. Париж глобал саҳнага чиқар экан, дунё нафақат спортчилар ғалабаси, балки улкан тадбирнинг кенг миқёсдаги оқибатини ҳам диққат билан кузатиб боради.

Доктор Маҳфуд Амара,

Қатар университети доценти,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Париж-2024: Спорт, иқтисодиёт, жамият ва сиёсат чорраҳаси