Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.
Тадбир шаҳар марказидаги Мустақиллик майдонидан Санъат саройи мажмуасигача бўлган масофада вилоят сектор раҳбарлари, корхона, ташкилотлар, идоралар мутасаддилари ва ёшларнинг юриш марафони билан бошланди.
Ёшларни ягона эзгу мақсад йўлида бирлаштирган байрам сайлига Санъат саройи мажмуасида тақдирлаш маросимлари, концерт дастурлари ва бошқа тадбирлар ўзгача шукуҳ улашди. “Киберспорт” ва шахмат “Ракировка” мусобақалари, “Мунозара” ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди” хайрия акцияси, югуриш марафони ташкил этилди.
[gallery-17898]
Тадбирнинг тантанали маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўғил қизларни байрам билан самимий табриклаб, уларнинг ўқиш ва изланишларига, ишларига омад тилади. Тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар ва улар таҳсил олаётган таълим муассасалари пул мукофотлари, спорт анжомлари сертификатлари билан тақдирланди. Вилоят ҳокими стипендияси учун 1 миллиард, оммавий спорт тадбирларини ривожлантириш учун 1 миллиард, “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг вилоят босқичи ғолиблари учун 68 миллион ва “Беш ташаббус” олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш учун 230 миллион сўмлик пул мукофотлари сертификати топширилди.
Ёшлар сайли элимиз суйган санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/6IbjMSLR-Q4" title="Surxondaryolik oʻgʻil-qizlar yoshlar saylida jam boʻldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири