Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Озод ва обод, фаровон ва тараққиёт сари юз тутган юртга байрамлар ярашади. Илло, ҳар бир байрамнинг ўзгача шукуҳи, файзи бўлади. Қурбон ҳайити ўзининг таровати, фазилатлари билан халқимиз кўнглидан чуқур жой олган. Шу боис бу байрам асрлар синовидан безавол ўтиб, миллий қадриятларимиздан бирига айланиб кетган.    

Қурбон ҳайити сўнгги йилларда мамлакатимизда кўтаринки руҳда, юқори савияда ўтказилмоқда. Президентимизнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.  

Ўтмишдан маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни ўзида мужассам этган байрам арафасида маҳалла, кўча-куйларда, кўп қаватли уйлар атрофи, қабристонлар, муқаддас қадамжо ҳамда зиёратгоҳларда кенг кўламли ободонлаштириш юмушлари амалга оширилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатилмоқда.  

Юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилди.  

Ҳайит намозида дилларимиз қувончга тўлган мана шундай қутлуғ дамларда Қурбон ҳайитига тинч-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтилди.    

Айни пайтда бу муқаддас байрам моҳиятида мужассам бўлган тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга ошираётган ислоҳотлар, улкан мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг.    

Юртимиздаги ҳар бир маҳалла, шаҳар ва қишлоқдаги тинчлик ва ободлик, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Қурбон ҳайити сингари азалий байрам ва қадриятларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.  

Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида маърузалар ўқилди.    

Нурилло Насриев,    

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилди