Журналистик суриштирув

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Деновбола қишлоғи одамлари учун бепоён адирлар ризқ-рўз манбаи. Бу қишлоқ тоғли ҳудуд ҳисобланиб, аҳоли зич яшайди ва томорқа майдони йўқ. Шунинг учун деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик асосан қишлоқдан тепароқда тоғ ён бағирларида, яйлов майдонларида ажратилган ерларда амалга оширилади.  

Деновбола қишлоғи аҳолисининг кейинги йилларда деҳқончилик ва чорва боқиш майдонлари бўйича муаммоларга дуч келаётгани ҳақидаги мурожаати юзасидан фотомухбир билан айтилган манзилга бордик. Муаммонинг асл сабабини аниқлашга ҳаракат қилдик.  

– Азалдан бу жойларга аҳолимиз нўхат, буғдой, арпа каби экинларни экиб тирикчилик қилиб келган, – дейди деновболалик Муҳиббобо Ҳабибов. – Ота-боболаримиз қўйиб кетган белгилар ҳозиргача турибди. Лекин кейинги йилларда хўжаликлар тарқалди, бу ерлар ўрмон хўжаликларига ўтиб кетди, айни биз фойдаланиб турган жой Жовуз ўрмон хўжалигига ўтди. Эндиликда ўрмон хўжалик биз билан шартнома тузмаяпти. Жовузлик чорвадорлар билан шартнома қилган, натижада улар эккан экинларимизни чорвасига едириб юборяпти. Муаммо шундан келиб чиқяпти. Қишлоғимиздан 16 та кам таъминланган оилаларга шу ердан 15 гектар ер ажратиб, буғдой, арпа экиб берганмиз. Шукрки бу йил ёғингарчилик яхши бўлиб, буғдой арпалар яхши ўсган, лекин жовузлик чорвадор экаинларни пайҳон қилиб кетяпти. Охирги 4-5 йилдан буён ҳар йили шу муаммо. Бизлар экаверамиз, улар пайҳон қилиб кетаверади. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Лекин ҳеч ким бизни тингламаяпти.  

Таъкидлаш лозимки, “Кўҳсор” маҳалласига қарашли Деновбола ва Жовуз қишлоқлари авваллари тумандаги Китоб давлат ўрмон хўжалигига қарашли ерларда меҳнат қилиб келган. Кейинчалик ҳудудда Жовуз ўрмон хўжалиги ташкил топгач, умумий майдон иккига ажратилиб, ҳар икки хўжаликка тақсимлаб берилган. Одамлар доимгидек хўжаликдан ўзларига ер олиб деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланиб келган. Бироқ доимий фойдаланилган 200 гектарга яқин майдон Жовуз ўрмон хўжалигига ўтказилгани боис одамлар ўртасида келишмовчиликлар юзага чиқа бошлаган.

– 1986 йилдан буён Деновбола ҳудудига бригадир, ҳосилот ва ишчи бўлиб ишлаб келаман, – дейди Саиджаббор Қурбонов. – Айнан мана шу турган ерларга шартнома асосида буғдой, арпа, нўхат экар эдик. Яшил макон доирасида ҳисса қўшамиз деб ҳар хил турдаги мевали дарахтлар ҳам экканмиз. 42 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун қонуний ер ҳам ажратилган. Икки учта чўпон келади ва экинларимизни пайҳон қилиб ташлайди. Юқори ташкилотларга ҳам мурожаат қилдик. Фойдаси бўлмаяпти. Улар бу ерлар Жовуз ўрмон хўжалигига қарашли дейди. Юқорироққа ҳам шу қўтонни қурса бўладику. Лекин ундай қилмайди. Буғдойни пайҳон қиляпти. Деновбола, Жовуз ва Матмон қишлоқлари одамларининг азалдан тўй, таъзияси бир. Шу муаммони тинч йўл билан бир томонга сурилмаса оқибати ёмон бўлиши мумкин.  

Жорий йилда ҳам 15 гектар майдонга қишлоқдаги кам таъминланган оилалар учун ғалла экиб берган эдик. Бироқ биз ғалла эккан майдонлар Жовуз ўрмон хўжалиги билан шартнома қилган чўпонлар томонидан пайҳон қилиниб, икки қишлоқ ўртасида низо чиқишига сабаб бўлмоқда, дейди қишлоқ фаоллари ҳудудни кўрсатар экан.

[gallery-17880]

– Деновболалик 16 та кам таъминланган хўжалик шу ерга буғдой эккан. 2014 йилгача собиқ Улуғбек хўжалигида қарашли эди ва Деновболага берилган эди, – дейди  Шарофиддин Камолов. – Кейин Жовуз ўрмон хўжалигига ўтиб кетди. Ва улар билан шартнома қилган чўпонлар ҳосилимизни едириб кетяпти. Жовуздан иккита ака-ука чўпонлар келиб мана шундай муаммо чиқаряпти. Маҳалла раиси ҳам, туман ҳокими ҳам тингламаяпти. Вилоят ҳокимига ҳам бордик ўринбосарлари муаммоларинг ҳал бўлади деди. Лекин мана ҳеч ким хабар олгани йўқ.  

Одамларнинг сўзларига кўра, ўрмон хўжаликлари масъуллари ҳалигача аниқ чегараларни кўрсатишмаган. Маҳалла масъуллари ҳам буни тасдиқлаб, икки хўжалик раҳбарларининг муросага кела олмаётгани одамлар тинчининг бузилаётганини қўшимча қилиб ўтди.

– Деновбола ва Жовуз қишлоғи одамлари ўртасидаги иккита ўрмон хўажалигининг келишмовчилигидан хабарим бор, – дейди "Кўҳсор" МФЙ раиси Салим Норимов. – Бу масала 1993 йилдан буён муаммо бўлиб келмоқда. Бир неча бор юқори ташкилотларга мурожаат қилганмиз. Иккита ўрмоннинг вазифаси бу улар ҳал қилиши керак. Бир неча марта фуқаролар мурожаат қилган пайти Китоб ва Жовуз ўрмон хўжаликларига чиққан пайтимда иккала ўрмон ҳам “биз чегарамизни биламиз, ҳудудимизни аниқлаб олганмиз, чорвадорларнинг ҳам, экин эккан халқнинг ҳам қонуний шартномаси бор” деган маълумотни берган. Вилоят кадастр агентлигидан вакиллар келди. Иккала ўрмоннинг вакилларини олиб, чегаранинг жойини белгилаб, далолатнома тузиб кетган экан. Лекин ҳозирги ҳолатда чорвадор экилган буғдойларни, ниҳолларни пайҳон қилаётган бўлса, уни албатта қонуний чорасини кўрамиз. Чунки буғдой ризқимиз. Бу масалага албатта ечим топамиз. Чунки аҳолимиз бир, маъракамиз бир. Арзимаган нарса учун иккита қишлоқнинг бир-бири билан низолашиб кетишига йўл қўймаймиз.  

Туман ҳокимлигида ҳар иккала ўрмон хўжалиги масъуллари билан бўлиб ўтган суҳбатимизда улар ҳудудлар тақсимотига тўхталиб, ҳар икки қишлоқ хўжалик ерларидан тўлиқ фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди.  

– Асосий масаламиз иккита қишлоқ Деновбола ва Жовуз қишлоқ аҳолисининг ер масаласида тортишувини биз ҳам ўрганганмиз, – дейди  Жовуз ўрмон хўжалиги бошлиғи Мусурмон Турдиев. – Ҳудуд ўрмон хўжалигига қарашли бўлсада, ундан исталган маҳалла фуқаролари келиб шартнома асосида фойдаланишга ҳақли. Чорва боқадими, экин экадими ўрмон хўжаликларини эътирози йўқ. Бундан ташқари, иккита ўрмон хўжалиги ўртасида ер талашиш масаласи умуман учрагани йўқ. Муаммо бўлиши мумкин эмас. Томонларни муросага келтириш учун туман ва маҳалла масъуллари биргаликда ҳаракат қиляпмиз. Масаласини кўриб чиқамиз.  

– Ҳозир ўша ерда бирорта фуқаро билан қонуний шартнома қилинганми, сўраймиз масъулдан.

– Ҳозирча жоузлик битта фуқаронинг ўша ҳудудда чорва моллари боқиш учун шартномаси бор. Эътироз қилаётган фуқароларнинг шартномаси йўқ. Қонуний тартибда ариза билан мурожаат қилса, шартнома қилишга бизнинг қаршилигимиз йўқ. Лекин экинлар пайҳон қилиш чорвага едириш ҳолати кузатилмаган, назоратчиларимиз доимий назорат қилиб боришади. Асл масала, у ерда аҳоли бу ерлар ота-бобомиздан қолган ер дея эътироз билдирмоқда, лекин қонунлар бор, қоидалар бор.  

Масъулнинг фикрига кўра, шартнома қилиб қонуний ишлашга ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ, деновболаликлар эса Жовуз ўрмон хўжалиги улар билан шартнома қилишни истамаётганини таъкидлайди. Демак бу ерда биз билмаган яна бошқа ҳолатлар ҳам борга ўхшайди.  

Тоғу тошда битта гиёҳ ундиришнинг ўзи бўлмайди. Эртанги кун учун экилган ғаллазорларнинг чорва туёқлари остида пайҳон бўлиши ёки умид билан қадалган ниҳолларнинг нобуд қилинаётгани жиддий муаммо. Ўйлаймизки, масъуллар бу муаммога жиддий эътибор бериб, ҳар икки қишлоқ ўртасидаги келишмовчиликларга қонуний ечим топишади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммо ҳал этилмаса, оқибати яхшилик билан тугамайди