Бугун, 15 июнь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган "БРИКС" ўйинларининг учинчи кунги баҳсларида спортчилар 11 та спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боради.

Кеча ўтказилган мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари самбо, каратэ, ушу, гимнастика мусобақаларида медалларга сазовор бўлди.  

Айниқса, юртимиз самбочилари қўлга киритган совринли ўринлар эътиборли бўлди.  

“БРИКС” ўйинлари доирасида самбо баҳсларининг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.  

Маҳоратли самбочиларимиздан Эркин Қозоқов ва Нурбек Тўраев кумуш, Индира Элмуратова, Мухлиса Турдиева ва Феруза Хурозова бронза медалларини қўлга киритиши асносида самбочиларимиз ўйинларни 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади.  

БРИКС ўйинларининг каратэ баҳсларида қатнашган спортчиларимиздан Гулшан Алимарданова -50 килограмм вазндаги беллашувларни муваффақиятли ўтказиб, кумуш медалга сазовор бўлди.  

Эркаклар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Меҳриддин Тўрахонов олтин медални қўлга киритди. Кескин ва деярли тенг курашлар остида ўтган жангда у қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди. Учинчи ўрин россиялик Юрик Оганесян ва сербиялик Павле Дужаковицга насиб этди. -67 кг вазн тоифасида яна бир каратэчимиз Муҳаммадабдулазиз Хўжақулов бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, -75 килограммлилар баҳсида каратэ бўйича жаҳон чемпиони бўлган ҳамюртимиз Достонбек Отаболаевга “БРИКС” ўйинларининг бронза медали насиб этди.  

“БРИКС” ўйинларининг ушу мусобақалари иккинчи кунида олтита медаллар жамланмаси учун кураш кечган бўлса, терма жамоамиз аъзоларидан Даря Латишева ўз йўналишида кумуш медалга эга чиқди.  

Қозондаги Сув спорти саройида синхрон сузиш бўйича бешта совринли ўринлар учун баҳслар ташкил этилган бўлса, терма жамоамиз аъзолари Анна Вашченко ва Вячеслав Руднев 2-ўриндан жой олди. Ортда қолган “БРИКС” ўйинларининг гимнастика мусобақаларида маҳоратли спортчиларимиздан Жасмина Маҳмудова таяниб сакраш дастурида 12,616 натижа билан бронза медали соҳибига айланди.  

Умумжамоа ҳисобида ҳозирча Россия вакиллари 40 та олтин, 24 та кумуш, 15 та бронза медали билан 1-ўринда бораётган бўлса, кейинги поғонадан жой олган Беларусь вакилларида 8 та олтин, 13 та кумуш, 17 бронза медали бор. Хитойликлар 6 та олтин, 7 та кумуш, 3 та бронзага эга бўлиб турибди. 90 та мамлакат орасида 3 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоада 4-ўринни эгаллаб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 23 июнга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
VI "БРИКС" ўйинларидаги медалларимиз сони 18 тага етди