Китоб – маънавий хазина, шахс камолотида муҳим ўрин тутувчи восита. Инсониятнинг буюк кашфиётларидан ҳисобланган китоб – билимлар манбаи, дунёни билиш ва ўзликни англашга олиб борувчи маёқдир. Шу сабабли ҳам бутун дунёда китобхонликка алоҳида эътибор берилади, тарихий кутубхоналарга ҳурмат билан қаралади.

Юртимизда ҳам кейинги пайтда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштиришга давлат сиёсати даражасида ёндашилмоқда. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш китобхон” танлови ёшларимизни китобга бўлган меҳрини, қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.  

Хўш, натижалар кутилганидек бўляптими? Сарфланаётган миллионлаб маблағ ўзини оқлаяптими? Чиндан ҳам китобхонлик оммалашиб бормоқдами?

Шаҳар марказидаги кутубхонада мўйсафид отахон олаётган китоблар эътиборимни тортди, улар орасида болалар учун адабиётлар ҳам бор эди. “Невараларим учун”, дея жавоб берди қизиқиб сўраган саволимга. Унинг айтишича, неваралари мактабнинг бошланғич синфида ўқиркан. Дастлаб китоб дўконларидан расмли китобчалар олиб бориб, болаларни китобга қизиқтирган, уларни авайлаб-асрашга, йиртмасдан мутолаа қилишга ўргатган. Эндиликда кутубхонадан китоблар олиб бориб бераркан.  

Ҳа, китобхонликни биринчи навбатда оилада оммалаштириш зарур. Агар катталар китоб, газета-журнал ўқиса, жажжиларда ҳам қизиқиш пайдо бўлади. Айниқса, туғилган кунларда китоб совға қилишни одатга айлантириш керак. Оилавий давраларда турли асарлар, мақолалар юзасидан фикр алмашиш, эртак, ҳикоя қаҳрамонлари хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бу борада болаларни фикрлашга ўргатиш муҳим.  

– Уйимда мингдан зиёд турли жанрдаги китоблар бор. Фарзандларим шу китоблар орасида улғайди, невараларим ҳам мутолаа завқини туйиб катта бўляпти, – дейди Фарғона давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Маҳфузулло Раҳмонов. – Ҳар ҳафта улар билан ўзлари ўқиб тугатган асарлари юзасидан суҳбатлашаман. Китоб муаллифи, асар ғояси, воқеалар ривожи бўйича савол-жавоб қиламиз. Ўғил-қизларимнинг ҳаммаси олий маълумотли, невараларимнинг илмга чанқоқ, дунёқараши кенг бўлишида китобларнинг ўрни беқиёс.  

Бироқ беш қўл баробар эмас. Фарзанди ёки невараси танловда иштирок этиб, бир даста китоб билан эшикдан кириб келганда “Ғолибларга бирор буюм беришса бўлмайдими, қурумсоқлар” дея кутиб оладиган, телевизорда намойиш қилинадиган маза-бемаза сериалларни томоша қилишдан нарини билмайдиган, бозор-ўчарга тушганда жажжиларнинг китоблар томон узатган қўлларини қайириб ташлайдиган, топган-тутганини ҳашамат-у, буюмларга сарфлаб, шу билан фахрланадиган ота-оналар камми?!

Китоб инсоннинг фикрлаш доирасини юксалтириш, олам ва одам ҳақидаги билимларини бойитиш билан бирга, қалбини поклайдиган буюк кучга ҳам эгадир. Китоб маънавий озуқа экан, юртимизда китобхонлик маданиятини, жамиятнинг маънавий кучини оширишимиз зарурлигини бугунги талатўп даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Китоб ўқишни маънавий эҳтиёжга айлантирадиган вақтга етиб келдик. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги кўнгилни хира қилувчи хабарлар, боқимандалик кайфиятидаги чиқишлар, ахлоқ ва одоб нормаларига риоя қилмасдан бир-бирини ҳақоратлаш, баъзи постлардаги ғиж-ғиж имло хатолар саводсизликдан бошқа нарса эмас. Саводсизлик билимсизликдан, билимсизлик эса китоб ўқимасликдан келиб чиқади.  

Тўғри, таълим муассасаларида, мактабларда кутубхоналар бор. Мутасаддилар ёшлар китобхонлиги учун турли усуллардан фойдаланади, тарғиб қилади. Лекин ота-она томонидан совға тариқасида бериладиган, ака-укалар ўртасида “олди-берди” қилинадиган китоб кўпроқ аҳамиятли бўлади. Оилада оммалашган китобхонликнинг ўрни бошқача. Бунда, айниқса, оналарнинг ўрни бўлакча. Француз файласуфи Жан Пол шундай деган эди: “Сиз бизга яхши оналарни беринг, биз сизга яхши фарзандларни берамиз”. Демак, ҳар бир она жамиятга яхши фарзандни камолга етказиши учун масъул эканлигини ҳис этиши ва ўзининг дунёқарашини, билим ва кўникмаларини ошириб бориши, болалар учун ўрнак бўлиши жуда муҳим.

Бир сўз билан айтганда, китобхонлик оиладан бошланиши шарт ва бу бугунги куннинг долзарб, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларидан биридир. Агар ҳозирдан бу амални йўлга қўймасак, эртага китобдан, мутолаадан йироқлашган, қалби бойлик, қуруқ ҳашаматга тўла, “билимсизлик – айб эмас” деган ақидага ўрганган фарзандларни изига қайтариш мушкул бўлади.    

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугуннинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси