ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор сабаб, мамлакатимизга ташриф буюриш истагидаги сайёҳлар сафи тобора ортмоқда.

Қадим Бухорога жорий йилнинг январь – май ойларида 625 мингдан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,8 фоизга ошган.  

Сайёҳлар орасида жанубий кореяликлар ҳам Бухоронинг туристик салоҳиятига катта қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, 2023 йилда Бухорога 3 минг 946 нафар Жанубий Корея фуқароси ташриф буюрган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилнинг 5 ойи давомида 2 минг 098 нафарни ташкил этди. Яъни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2023 йил 5 ойида – 1 174 нафар) қарийб 2 бараварга ошган.

[gallery-17870]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорога 5 ойда 2 мингдан ортиқ жанубий кореялик ташриф буюрди