Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Қорасоқол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшларга деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилган майдонларда “Қодир Рустамов” полиз экинлари етиштириш кооперацияси ташкил этилган.

Бу ерда 6,5 гектар майдонда қовуннинг "Рессерес"(Туркия) нави экилган. У маҳаллий навлардан экспортбоплиги, узоқ муддат сақлаш мумкинлиги билан фарқ қилади. Мазкур қовун нави гектарига 200 центнергача ҳосил бермоқда. Етиштирилган қовунлар Хитойга экспорт қилинди.

Тажрибали деҳқон Қодиржон Рустамовнинг айтишича, даладаги эртапишар қовун нави плёнка остига экилган бўлиб, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. Суғориш жараёнида 50 фоизгача сув тежалади. Плёнка остига экилгани боис, ҳар куни 10 даража қўшимча иссиқ ҳарорат йиғилади. Бу эса, қовуннинг эрта пишиб етилишига замин яратади. Шунинг учун бўлса керак, чўл шароитида муддатидан олдин пишиб етилган қовунлар бугунги кунда бозорларимизда яхши нархларда сотилмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур қовун уруғлари республика бўйлаб кенг тарқалмоқда. Фермер хўжалиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳам яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Қовун ҳосили йиғиб олингандан сўнг такрорий экин сифатида тарвуз уруғларини экишни режалаштирган. Бундан ташқари, институт билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида 3 хил помидор уруғи ва 2 турдаги пиёз экинларини парваришлаб, тажриба синов олиб борилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвон қовунлари Хитойга экспорт қилинмоқда