Ўзбекистон ва Корея Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди.
Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан танишди, халқимиз анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.