Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қатор иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тижорат банклари олдига қўйилган маҳаллабай ишлаш тизимини аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва янги иш ўринларини яратишнинг манзилли механизми, дейиш мумкин.

Жорий йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 5 миллион аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, 2 миллион фуқарони тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ айни кунда масъул этиб белгиланган маҳаллалар еттилиги билан ҳамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Universal Neyromed sentre” клиникаси банкнинг молиявий кўмаги билан фаолиятини кенгайтириш имконига эга бўлди. Жалб этилган молиявий ресурслар нафақат тиббий марказда хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан ўсишига, шунингдек, муассасада  банд бўлган ходимлар сони ошишига хизмат қилди.  

– Тиббий марказимиз 2019 йилда фаолият бошлаган эди, – дейди шифокор  Шаҳбоз Мардонов. – Ҳукуматимиз чиқарган қарорлар ҳамда банкнинг молиявий қўллаб-қувватлаши билан “Ҳар бир оила тадбиркор” тамойили асосида ишни йўлга қўйган эдик. Аввалига 12 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозирда банкдан олинган 1,8 миллиард сўм кредит эвазига  бир вақтнинг ўзида 30 га яқин беморга хизмат кўрсатилмоқда.  

Шуниси муҳимки, янги иш бошлаётган ҳар бир тадбиркорлик субъекти аввало янги иш ўринлари ва янги даромад манбаи дегани. Банкимиз истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда айнан шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Чилонзор туманида иш бошлаган 100 ўринли меҳмонхонанинг ишга тушиши ҳам шундай чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Асосийси, ҳудудда сервис хизмати яхшиланиши билан бир қаторда, янги иш ўринлари яратилди.  

– “Ўзмиллийбанк” АЖнинг “Саёҳат” БХМдан меҳмонхонамизни жиҳозлаш мақсадида кредит олдик, –дейди меҳмонхона директори Фазлиддин Баҳромов. – Натижада муассаса ишга тушиши эвазига 20 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, яна қўшимча ишчи ходимга талаб мавжуд.  Йил якунига қадар  банк билан ҳамкорликда фаолиятимизни давом эттириб 50 та иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳудудларда янги ташаббус ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда  тадбиркорлар билан доимо ҳамкорликка тайёр. Муҳими, бу тадбирлар аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: тадбиркорликни доимо қўллаб-қувватлаймиз