Шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, турли соҳаларда эришилаётган ижобий натижалар, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат мавзулари Жанубий Корея матбуотида кенг ёритилмоқда.

Хусусан, мамлакатда етакчи саналган “Korea Herald”, “Korea Times”, “Diplomacy Journal”, “UN Journal”, “Korea Post”, “Korea.Net”, “Korea News Plus” каби оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда юртимиз ҳаётига оид хабар, янгилик ва мақолалар корейс, инглиз тилларида чоп этилмоқда.

Жанубий Корея медиа маконида Ўзбекистон мавзуси алоҳида диққат марказига чиқиши мамлакатимиз ушбу давлатнинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори экани, юртимиздаги иқтисодий ислоҳотлар ва сармоявий имкониятлар ҳақидаги янгиликлар, айниқса, кореялик ишбилармонлар, инвесторлар учун муҳим аҳамият касб этиши эътирофидир.

Табиийки, юртимизда демократик ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилаётгани ҳам Жанубий Корея матбуотида мунтазам акс этяпти.

Республикамизнинг халқаро майдондаги ташаббуслари, турли нуфузли анжуманлардаги фаол иштироки ҳам кореялик ҳамкасбларимиз эътиборидан четда қолмайди.

Айни кунларда эса Жанубий Корея ОАВ саҳифаларидан Президент Юн Сок Ёлнинг диёримизга давлат ташрифи учун кенг ўрин ажратилмоқда. Чоп этилаётган мақолаларда Тошкентда бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Корея дўстлиги ва алоҳида стратегик шериклиги кўламини янада кенгайтиришга доир долзарб масалалари кўриб чиқилиши, ташриф якуни бўйича эришиладиган натижалар ўзаро муносабатни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши, айниқса савдо-иқтисодий, сиёсий, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, туризм каби устувор соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда мазкур ташрифнинг аҳамияти беқиёслиги қайд этилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея медиа маконида Ўзбекистон мавзуси