Энг кўп – саккиз бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган ягона футболчи Лионель Месси АҚШ ESPN телеканалига берган интервьюсида 42 кундан сўнг Франция пойтахти Парижда бошланадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Айтиш жоиз, “Интер Майами”нинг 36 ёшли ҳужумчиси айни пайт Аргентина терма жамоаси сафида 20 июнь-14 июль кунлари АҚШда бўлиб ўтадиган Америка қитъаси кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Жорий йил февраль ойида Аргентина U23 терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано Месси “Париж-2024”да Олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушишга розилик берганини айтганди.

2008 йил Пекинда Олимпиада ғолиблигига эришган Лионель эса бу хусусда бошқача фикр билдирди:

– Париж ҳақида ўйлаш қийин, чунки биз Америка кубогига тайёрланяпмиз. Икки-уч ой кетма-кет клубда бўлмайман. Қолаверса, ҳозир ҳамма жойда бўладиган ёшда ҳам эмасман.

Барселона афсонаси 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини истисно этмади:

– Рекордлар ўрнатиш, муваффақиятга эришишда давом этиш – ажойиб! Агар ўзимни яхши ҳис қилсам, икки йилдан кейинги жаҳон футболининг энг йирик мусобақасида Аргентина сафида майдонга тушаман.

Эслатиб ўтамиз, “Париж-2024” дастуридаги футбол бўйича эркаклар жамоалари мусобақаси 24 июль-9 август кунларига тўғри келади. Аргентина “В” гуруҳида Марокаш, Ироқ, Украина жамоалари билан куч синашади. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса “С” гуруҳида Испания, Миср ва Доминикана Республикаси билан кураш олиб боради.

Т. Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Месси Парижга бормайди!