Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон Сенати Раиси – Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева меҳнат муносабатлари бўйича самарали мулоқотларни амалга оширди.

ХМТ бош директори Жилбер Унгбо билан учрашувда  Ўзбекистон ХМТнинг Маъмурий кенгаши аъзолигига сайлангани эътироф этилди. Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари бўйича  амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди. Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатларга намуна қилиб кўрсатилаётгани қайд этилди. Муҳими, муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга тизимли татбиқ этишда ҳамкорлик давом эттирилади.  

ХМТнинг департамент директори Корин Варга билан учрашувда эса ижтимоий муносабатлар соҳасида қилиниши зарур бўлган ишларга урғу берилди. Иш берувчилар ва ходимлар муносабатларининг ҳуқуқий асосларини янада кучайтириш жараёнида хусусий секторни қамраб олиш зарурлигига эътибор қаратилди.  

ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси директори Мария Хелена Андре билан мулоқотда халқаро брендлар томонидан Ўзбекистон бозорига қизиқиш кучайиши муносабати билан хусусий корхоналарда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш масалалари томонларнинг диққат марказида бўлди.    

ХМТ бош директори ёрдамчиси Миа Сеппо билан учрашувда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш орқали ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.  

Миа Сеппо Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қабул қилинган Стратегияда аҳоли бандлигини таьминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, норасмий бандликни бартараф этиш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби муҳим чора-тадбирлар акс эттирилганини эътироф этди.  

Ўзбекистон БМТ Бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” ташаббусини жорий этаётган йўлбошчи давлатлардан бири эканини эьтиборга олиб, ушбу йўналишда тегишли давлат ташкилотлари билан аниқ лойиҳаларни жорий этишга келишиб олинди.  

Мазкур учрашувлардаги мулоқотлар Ўзбекистондаги меҳнат муносабатларини янада яхшилашга хизмат қилади.    

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Женевадаги самарали мулоқотлар Ўзбекистондаги меҳнат муносабатларини янада яхшилашга хизмат қилади