Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Италиянинг ESG GROUP компанияси ҳаммуассиси Симоне Босчетти ва компания бошқаруви раиси маслаҳатчиси Гаэтано Криски бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Суҳбатда ушбу давлат етакчи компанияларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудлари инфратузилмасини ривожлантириш масаласи билан боғлиқ амалий жиҳатлар муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакатда ўзаро университетлар филиалларини очиш орқали олий таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболи кўриб чиқилди.
Музокара якунида томонлар келгуси ҳамкорлик шаклларини келишиб олди. Муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилиш босқичлари белгилаб олинди.