Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотда батафсил жавоб берилган.

"Шаҳар марказида чиройли фаввора мавжуд. У тозаланади, ювилади ва тоза ичимлик суви қуйилади. Бу сув бир неча ҳафта давомида ёпиқ циклда айланади. Ҳеч қандай хавф йўқдек туюлади. Лекин фавворанинг тоза бўлиб туюлишини бутунлай инкор этадиган битта ҳолат мавжуд – у очиқ осмон остида. Барча тирик мавжудотлар ва шамол учун очиқдир. Масалан, фаввора устидан бир қуш учиб ўтди ва у ахлатини сувга туширди. Қарабсизки, сувда гельминт личинкалари кўпайишни бошлайди.

Шунингдек, яқин атрофда югуриб юрган кучукча сув ичди ва чўмилиб олди, яна гельминт тухумлари қўшилди. Шу сабабли фаввораларда чўмилган одам турли ичак ва тери касалликларини юқтириб олиши мумкин.

Фавворалар суви бассейнлар суви каби зарарсизлантирилмайди. Яна бир жиҳати, чўмилаётган одам фавворанинг силлиқ тубида сирпаниб йиқилиб тушиши мумкин. Сувнинг тубида эса қаттиқ шикаст етказиши мумкин бўлган ўткир, қиррали мосламалар жойлашган бўлади.

Шундай қилиб, фавворалар шаҳар кўркига кўрк қўшиш ва салқинлик бериш учун қурилган меъморий ва декоратив элемент бўлиб, уларнинг суви ичиш ёки чўмилиш учун мўлжалланмаган."

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаввораларда чўмилиш мумкинми?