Бухоро шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг 2-тур амалий қисми якунланди.

Мазкур олимпиада буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларнинг хорижий мамлакатлардаги тенгдошлари билан дўстона рақобат қилиши учун шароит яратиш, биология фанини чуқур ўрганишга қизиқишини янада ошириш мақсадига қаратилган. Унда мамлакатимиз вакиллари билан бирга, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Мўғилистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Қувайт, Беларусь, Қатар, Грузия, Таиланд, Вьетнам, Хитой, Туркия, Финляндия давлатларидан ўқувчи-ёшлар иштирок этмоқда.  

[gallery-17828]

Халқаро олимпиаданинг юқори савияда ўтиши учун ҳакамлар ҳайъати таркибига мамлакатимиз ҳамда Туркия, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Қирғизистон давлатларидан кўп йиллик тажриба ва юқори салоҳиятга эга халқаро даражадаги эксперт мутахассислар жалб қилинган.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги халқаро биология олимпиадасида 19 та давлатдан ўқувчилар беллашмоқда