Уйга келган меҳмон энг аввало, хонадон соҳибасининг муомаласи, қандай кутиб олишига эътибор қаратади. Агар аёл келган меҳмонни хуш кайфият билан кутиб олса, ўша хонадон ҳақида меҳмонда илиқ таассурот қолади ва шу хонадонга яна келишни режалаштиради.

Эҳтимол, бу, мезбон оила иқтисодига бироз зарар келтирар. Аммо хориждан меҳмон келсачи?   

Хорижликларнинг юртимизга келиши туризмнинг ривожланишига, мамлакат иқтисодининг ўсишига катта ҳисса қўшади. Демак, меҳмонхона бизнесининг ривожланишида аёлларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.  

Пойтахтимизда бўлиб ўтган «Марказий Осиё аёллари меҳмонхона бизнесида: замонавий талаблар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро конференцияда асосий эътибор ушбу соҳани янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.   

Тадбир «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда USAID халқаро ташкилотининг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди.   

Унда Туризм қўмитаси ҳамда қатор халқаро ва ҳамкор давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари, тадбиркор ва ишбилармон аёллар, бизнес экспертлар, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.   

Таъкидлаш жоизки, «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси республика бўйлаб 14 та вилоят ва 83 та шаҳар ҳамда туман филиалларини ягона тармоққа бирлаштирган. Уларда 200 дан ортиқ мутахассис аёллар тадбиркорлигини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий билимларини ошириш, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, малакасини оширишга кўмак бериб келади.   

– Меҳмонхона бизнеси туризм салоҳияти тобора ривожланиб бораётган минтақамиз учун катта аҳамиятга эга, – дейди «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова. – Бугун республикамизда жами 1348 та меҳмонхона, хостел, мотель, уй меҳмонхоналари каби хизмат кўрсатиш объектлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 30 фоиздан ортиғини аёллар бошқариб келади. Бу соҳада аёлларнинг сафи ортиб бораётгани «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясига айни йўналишдаги янги лойиҳани амалга оширишга туртки берди. Ассоциация USAID халқаро ташкилотининг «Тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш» лойиҳаси ҳамкорлигида «Меҳмонхона бизнесидаги аёллар: келажак меҳмондўстлик анъаналари» лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳа доирасида Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 115 нафар хотин-қиз учун 3 кунлик ўқув семинарлари ташкил этилди. Унда меҳмонхона бизнесига алоқадор – хостел, уй меҳмонхоналари ва катта-кичик меҳмонхоналарда фаолият олиб бораётган ишбилармон аёллар меҳмонхоналарни замонавий бошқариш кўникмаларига ўргатилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4ACihwGhmvE" title="Aholi uyma-uy yurib, kiberjinoyatlardan ogoh etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Лойиҳада маҳаллий иштирокчилар қаторида Қирғиз ҳамда Тожикистон Республикаларининг ҳам шу соҳадаги хотин-қизлари иштирок этгани лойиҳанинг аҳамияти қўшни мамлакат ишбилармон доиралари учун ҳам бирдек долзарб эканлигини кўрсатади.   

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмонхона туризмини ривожлантиришда аёлларнинг ўрни қандай? (+видео)