Ҳуқуқий муносабат

Маълумки, автомашина ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириши оқибатида рул бошқарувини йўқотиши, атрофдаги пиёдаларга зиён етказиши ва шунга ўхшаш қоидабузарлик содир этиши ҳақида кўп эшитганмиз. Бунинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизда тегишли жавобгарлик белгиланган.  

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу ҳақда батафсил тушунтириш берди.

–Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128-3-моддасига асосан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари 340 минг миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари 1 миллион 700 минг миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг тўққиз баравари 3 миллион 60 минг миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари 5 миллион 100 минг миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.  

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари 8 миллион 500 минг миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади. 

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши қандай жавобгарликка сабаб бўлади?