Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Иқтисодиётда юқори ялпи талаб ва иккиламчи таъсирлар томонидан инфляцион хатарларнинг мавжудлиги шароитида инфляцияни прогноз горизонтида 5 фоизлик таргет кўрсаткичигача пасайтириш мақсадида Марказий банк келгусида ҳам ижобий реал фоиз ставкаларини етарли даражада сақлаб қолиш чораларини кўради.  

Май ойида умумий инфляция уй хўжаликлари учун энергия ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига тезлашиб, йиллик 10,6 фоизни ташкил этди. Энергия нархлари таъсирисиз инфляция даражаси озиқ-овқат товарлари инфляциясининг сезиларли мавсумий пасайиши ҳисобига 6,8 фоиз доирасида шаклланди.  

Умумий инфляцияга монетар омиллар таъсири камайиб бориши ҳисобига базавий инфляция динамикасининг пасаювчи тенденцияси давом этиб, май ойида 6,3 фоизга тенг бўлди. Хизматлар базавий инфляцияси йил бошидан бироз пасайиб, йиллик 8,8 фоизни ташкил этди.  

Инфляциянинг барқарор компонентларида пасаювчи тенденциянинг давом этиши базавий инфляциянинг секинлашиши кенг қамровли тус олаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, истеъмол саватидаги 70 фоиздан ортиқ товар ва хизматларда нархлар ўсиши ўтган йилдаги кўрсаткичларга нисбатан секинлашган.  

Апрель ойидаги энергия тарифлари ўзгариши борасидаги муҳокамалар ҳамда айрим солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ошиб, мос равишда 14,0 ва 13,3 фоизга тенг бўлди. Май ойида аҳоли кутилмалари 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолган бўлса, тадбиркорларнинг кутилмалари 12,7 фоизгача пасайди. Тарифлар ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсири дастлаб прогноз қилинганидан кўра пастроқ шаклланмоқда.  

Бу, ўз навбатида, макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва йил якунида инфляция даражасининг асосий сценарий прогнозлари доирасида бўлишига хизмат қилади.  

Жорий йилнинг январь-май ойларидаги муқобил статистик маълумотларга кўра, иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб қолмоқда.  

Хусусан, январь-май ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар 37,4 фоизга ва иқтисодиёт субъектларининг банклар орқали тўловлари ҳажми 36,4 фоизга кўпайди.  

Пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга ошиб, аҳоли даромадларининг реал ўсишини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бўлмоқда.  

Январь-май ойларида банклар томонидан 102 триллион сўмлик ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга кўп кредитлар ажратилган. Ушбу даврда аҳолининг миллий валютадаги муддатли депозитлари 21 фоиз, банк ҳисобварағига эга аҳоли сони 6,1 фоиз ва уларнинг ҳисобварақлари сони 14,8 фоизга кўпайган.  

Хизматлар соҳаси ва ишлаб чиқариш саноатидаги барқарор ўсиш суръатлари иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи асосий драйверлардан бўлиб, инвестицион фаолликнинг юқорилиги ишлаб чиқаришни рағбатлантириши таъсирида меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб юқорилигича сақланиб қолади.  

Пул-кредит шароитларининг жорий даражада сақлаб қолиниши иқтисодий ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда миллий валютада жамғаришни рағбатлантиришга ҳамда базавий инфляциянинг пасаювчи динамикада давом этишига зарур шароитларни яратади.  

Шу билан бирга, асосий савдо ҳамкорлар билан боғлиқ ташқи ноаниқликларнинг кучайиши фонида шаклланиб борадиган ташқи иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб пул-кредит сиёсати чораларига тегишли тўғрилашлар киритиб борилади.  

Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблигига ҳамда инфляцион кутилмаларнинг шаклланишига алоҳида эътибор қаратади.  

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 25 июлга белгиланган.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди