Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Иқтисодий ва экологик фаолият мувофиқлаштирувчиси Бакит Жусупов видеомурожаат билан иштирок этди.

– Инсон ҳуқуқлари ва экологик муаммолар ўртасидаги боғлиқликка бугунги куннинг асосий мавзуси сифатида эътибор қаратгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз, – деди Бакит Жусупов. – Атроф-муҳитнинг бузилиши инсон ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Экологик муаммолар инсоннинг етарлича ҳаёт сифати, хавфсиз уй-жой, озиқ-овқат, соғлиқ, сув ва санитария ҳуқуқи ёки шунчаки ўз ҳаётини хавфсиз ва муносиб тарзда давом эттиришга бўлган асосий ҳуқуқларига дахл қилмоқда. Биз аниқ биламизки, бу муаммоларнинг таъсири жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – камбағаллар, ногиронлар, кексалар ва ёшлар ҳаётига энг кўп салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу муаммоларнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, ечимлар ҳам ҳар томонлама қамровдор ва яхлит бўлишига эришишимиз керак.  

Бу, аввало, ана шу ечимлар илмий таҳлилга асосланган бўлиши, инсон ҳуқуқларига йўналтирилган ёндашувни қўллаш имконини бериши зарурлигини англатади. Қолаверса, экологик муаммоларнинг инсон ҳуқуқларига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишда сиёсий иродага таяниш ҳам жуда муҳим.  

Давлатлар халқаро ҳуқуқ доирасида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мажбуриятига эга. Бинобарин, бутун дунё бўйлаб суд жараёнлари атроф-муҳит билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари зўравонлигининг даҳшатли оқибатларини тобора кўпроқ намойиш этмоқда.  

Самарқанд форуми доирасида аёллар ва энергия тармоғи, аёллар ва сув тармоғи ҳамда иқлим ўзгариши ва хавфсизлик бўйича гендер тадбирлар ҳақидаги масалаларга мухтасар бўлса ҳам тўхталиш имкони туғилганидан мамнунман. Фурсатдан фойдаланиб, офисимиз билан жуда яқин ҳамкорлик қиладиган ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси фаолиятини алоҳида таъкидламоқчиман.  

Ҳозирги кунда ушбу вакилимиз мамлакатингиздаги иқлим билан боғлиқ муаммолар харитасини тузмоқда. Шу асосда ҳукумат аҳолининг, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг эҳтиёжларини қондирадиган ахборот сиёсатини ишлаб чиқиши мумкин.  

Бундай лойиҳалар ЕХҲТнинг бутун минтақасидаги бошқа дала миссиялари билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар жамиятларга бевосита таъсир кўрсатади ва барқарор турмуш шароитларини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги сиёсат асосларини яратиш орқали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумидан атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган барқарор амалиётлар, таъсирчан саъй-ҳаракатлар ва қонунчилик чораларини тақдим этиш борасида самарали муҳокамаларни кутиб қоламиз, – деди ЕХҲТ вакили.  

Норгул Абдураимова,  

Алишер Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ вакили: Экологик муаммолар инсоннинг асосий ҳуқуқларига дахл қилмоқда