Тарихий маълумотларга кўра, 1392-1897 йилларни ўз ичига олган Чосон даврида, аниқроғи Ли сулоласи ҳукмронлик қилган замонлар бошида корейс ёзувида ишлатиладиган хитойча иероглиф тўплами – ханжа ёрдамида варақа чиқарила бошлаган. Шунга қарамай, корейс тилидаги биринчи тўлақонли “Hanseong sunbo” (Хансон кўргазмаси) газетаси фақат 1883 йилдагина пайдо бўлган ва ўн кунга яқин, атиги 3 минг нусхада нашр этилган. Кейинроқ ҳам деярли бир хил номга эга бир неча газета нашриётнинг молиявий инқирози ортидан тез орада  фаолиятини тўхтатган ҳолатлар кузатилди. Бинобарин, ҳукумат амалдорлари матбуотнинг жамият ривожи ва таълим даражасига, айниқса фуқароларга таъсиридан хабардор эдилар. Шунинг учун улар газета чиқариш заруратини тан оларди.

1896 йил келиб чиқиши корейс-америкалик Со Же Пиль “Эркин газета” номли корейс тилидаги илк хусусий даврий нашрни очди. Жамоа давлат томонидан қисман қўллаб-қувватланиб, нашриётга 4 минг вон ажратилди. Газета ҳафтада 3 марта чоп этилиб, асосан мустақиллик мавзусига оид тегишли тарғибот-ташвиқот маълумотларини тарқатган. Корея Республикаси ва давлатнинг иқтисодий ривожланиши, ватанпарварлик ҳисси ва бошқа жиддий мақсадлар нуқтаи назаридан нашр 1897 йил январь ойи бошидан корейс ва инглиз тилда мунтазам чиқа бошлади.

Кўриниб турибдики, Корея матбуоти мамлакат билан бирга машаққатли йўлни босиб ўтган. Фақат ўтган аср 80-йиллари охири – 90-йиллари бошида цивилизациялаша бошлаган республикада даврий нашрлар бозори ҳам марказий, вилоят ва маҳаллий матбуот фаолияти ҳисобидан тезкор шаклланди.

1990 йилдан бошлаб Корея журналистикаси муайян эркинликка эга бўлди. Одамлар оммавий ахборот воситаларига ишона бошладилар ва шунга мос равишда кундалик газеталар сони 1980 йилдаги 28 тадан 2002 йил 116 тага етди. 2017 йилга келиб Жанубий Кореяда 2000 ҳафталик, 3300 ойлик, 1200 чораклик – жами 6500 даврий нашр расман рўйхатга олинган.

Бугунги кунда корейс журналистикаси миллийлик ва замонавий технологияни ҳайратланарли даражада уйғунлаштирган. Айни хусусият Жанубий Корея ижтимоий-сиёсий маконининг ҳар қандай сегментига хос.

Корея ахборот агентлиги – Yonhap News газета, телевидение тармоғи ва турли ОАВ янгилик, мақола, фотосурат ва бошқа маълумотларини бирлаштиради.

Номи “бирлашган” маъносини англатадиган Агентлик 1980 йил 19 декабрда “Хаптон” ва “Тонъян”нинг бирлашиши натижасида ташкил этилган. Дунё бўйлаб 78 ҳамкори бор. “Ёнхап” мамлакатдаги хорижлик шериклар билан ишлайдиган ягона ОАВ сифатида веб-сайтида корейс, инглиз, хитой, япон, испан, араб ва француз тилларида чекланган, аммо эркин фойдаланиш мумкин бўлган янгиликларни бериб боради. Хорижда 60 дан зиёд мухбири, мамлакат бўйлаб 580 нафар журналисти бор. Энг йирик акциядори Корея ахборот агентлиги комиссияси ҳисобланади.

Агентлик 1988 йил Ёзги Олимпия ўйинларининг асосий ахборот ҳамкори бўлган. 2019-2022 йиллари Осиё-Тинч океани ахборот агентликлари ташкилоти (ОАНА) кенгашига раҳбарлик қилган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган Корея медиа макони