Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади. Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга режалаштирилган ташрифнинг асосий мақсади ноёб тупроқ металлари етказиб бериш, саноат тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилган.

Кеча – 10 июнь куни бошланган сафар 15 июнга қадар давом этади. Ашхободда Корея раҳбари Президент Сердар Бердимуҳамедов билан учрашиб, ҳамкорлик меморандумини имзолайди. Остонада эса мартабали меҳмон Қосим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистонда истиқомат қилувчи этник корейслар вакиллари билан учрашади. Юн Сок Ёль Тоқаев билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш мавзусини ҳам муҳокама қилади.

Корея Республикаси етакчисининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўрин олган. Яқин ҳамкор икки давлат раҳбарлари қўшма бизнес-форумда ҳам иштирок этади.

Умуман, жаноб Юн Сок Ёль эркинлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш мақсадида Жанубий Корея – Марказий Осиё “Silk Road-K” ташаббусини илгари суриш ниятида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея Марказий Осиёда ўз “Ипак йўли”ни қурмоқчи