Ўзбекистон спорт делегацияси жорий йилнинг илк комплекс спорт мусобақаси бўлган “БРИКС” VI халқаро спорт ўйинларида иштирок этиш учун Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортда мазкур мусобақаларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилувчи спорт делегациясини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов “БРИКС” VI халқаро спорт ўйинлари юртимиз спорт жамоалари, алоҳида спортчилар учун халқаро мусобақалар кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Юртимизда маҳоратли ёшларни танлаш, саралаш, уларнинг иқтидорини намойиш қилишда давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётганлиги, бу, Янги Ўзбекистоннинг  янги спортчилар авлодини  камолга етказишда муҳим омил эканлигини билдириб, Қозон мусобақалари улар учун катта беллашув майдони бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

[gallery-17793]

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 12-24 июнь кунлари ўтадиган “БРИКС” VI халқаро спорт ўйинлари иштирокчи давлатлар кўлами ва спортчилар сони бўйича йилнинг энг йирик комплекс мусобақаси ҳисобланади.

Қозон шаҳридаги 18 та спорт иншоотида ўтадиган 13 кунлик “БРИКС” ўйинлари мусобақаларида дунёнинг 60 та давлатидан 4 минг нафарга яқин спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Улар қаторида Ўзбекистоннинг 250 нафардан зиёд спортчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилиши, улар ўйинлар дастуридаги 27 та спорт турининг 23 тасида “БРИКС”нинг 389 та медаллар жамғармасидаги олтин-кумуш-бронзалар учун кечадиган қизғин баҳсларда Ўзбекистон номидан қатнашиши мусобақаларнинг аҳамияти ва шиддати не чоғли юксаклигидан далолатдир.

Эслатиб ўтамиз, “БРИКС” ўйинлари беллашувларида юртимизнинг маҳоратли спортчилари академик эшкак эшиш, каратэ, самбо, спорт гимнастикаси, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, дзюдо, қиличбозлик, бадиий гимнастика, футбол фиджитал, кураш, белбоғли кураш, сузиш, шахмат, синхрон сузиш, у-шу, теннис, енгил атлетика, сувга сакраш, баскетбол фиджитал, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс мусобақаларида иштирок этади.

Т. Рўзиев, Р. Назарматов (фото) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“БРИКС” спорт ўйинлари қатнашчилари Қозон шаҳрига йўл олди