Ватан истиқлоли, унинг эрки ва озодлигини устувор билиш, халқимизни залолат ботқоғига етаклаётган турли иллатларга барҳам бериш, одамларни илмга, зиёга ошно этиш, илғор мамлакатларнинг фақат яхши ва ўрганишга азригулик анъаналарини жамият ҳаётига татбиқ этиш маърифатпарвар боболаримизнинг олий мақсади эди.

Президентимизнинг “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори ҳам айнан тараққийпарвар боболаримизнинг ҳаёти, эзгу ишларини чуқур ва атрофлича ўрганишда, тарғиб этишда катта аҳамият касб этади.

Тараққийпарвар зиёлилар миллатнинг уйғоқ қалбини, маънавий-маданий савиясини акс эттиради. Жадидчилик ҳаракатининг намояндалари ана шундай инсонлар бўлган. Уларнинг ғоялари, орзу-умидлари ватан, миллат эртасининг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилмоғи лозим эди. Афсуски, давр, тузум уларнинг бу эзгу ниятларини амалга ошириш учун имкон бермади. Аммо, жадидларнинг бугунимиз билан муштарак миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ҳақидаги ғоялари қайта кўз очмоқда. XIX асрда феодал қолоқлик Шарқни ғарблик мустабидларга қарам бўлишга олиб келгани сабаб миллий зулмдан қутилиш учун озодлик кураши асосий ижтимоий дастур ҳисобланарди. Озодлик, мустақиллик, эркка феодал қолоқликдан, жаҳолатдан қутулгандагина эришиш мумкин бўлган. Бунинг учун жамиятдаги мавжуд тузумни тубдан ислоҳ қилиш лозим эдики, “жадид”лар катта майдонга чиқди. Улар кимлар ва асосий мақсади нимадан иборат эди.

– XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг 30 йилларигача бўлган давр ўзига хос дунё мамлакатларида маърифатчилик ҳаракати авж олган ҳамда янги жадидлар деган номда ҳаракат вужудга келган, – дейди тарихчи олим Сулаймон Иноятов. – Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг ҳудудимизда 1860 йилдан 1930 йилларгача авж олган ҳаракатлардан бири ҳисобланади. Жадидлар дунё мамлакатларини кўриб, ҳайратга тушишади. Уларга нисбатан анча орқада қолган эканмиз, деган масалани кўтариб маърифатчиликка алоҳида эътибор беришади. Айнан маърифат орқали мамлакатнинг эркин, озод бўлиши масаласи кун тартибига кўтарилади. Шу билан бир қаторда сўз эркинлиги, ўзликни англаш, матбуот, театрни ривожлантириш ва дунёнинг ривожланган давлатларида ўқиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. 

Президентимизнинг 2024 йил 30 майдаги “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига кўра, Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади. Хўш, унинг аҳамиятли томони нимада?

– Дунёдаги биронта мамлакатда жадидлар музейи  ташкил қилинмаган, – дейди тарихчи олим Сулаймон Иноятов. – Бу музей биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ташкил қилиняпти. Музей экспонатларида ҳар бир жадиднинг ўрни кўриниши ва бу соҳада махсус комиссиялар тузилиши ҳамда танловлар масаласи қўйилди. Шундай бир жой танландики музей учун – бу тарихий жой. Бу Бухоро шаҳрининг марказида жойлашган ва у ерда жуда кўп тарихий ёдгорликлар мавжуд. Туркияда ўқиб келган ва  Бухорода биринчи мактабни ташкил қилган ака-ука Усмонхўжа ва Атаулло Хўжаевларнинг уйи танланди. Бу уй 1860-1870 йилларда қурилган.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича,  юртимизда бошланган бу ташаббус сабаб жадидлик ҳаракатига оид турли манба ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш имкони пайдо бўлади.

– Бухоро 19-асрнинг охирида ислом оламининг энг муҳим илм марказларидан бири эди, – дейди туркиялик жадидшунос олим Исмоил Турк ўғли. – Ушбу давр жадидчилиги ҳам бу шаҳар довруғини янада оширди. Ўзбекистон тарихида янги очилаётган музейнинг аҳамияти жуда катта. Туркий дунёда бундай ташаббус илгари сурилмаган эди. Бу қадамнинг Ўзбекистонда бошлангани бошқа давлатларга ҳам ўрнак бўлади, албатта. Кечмиши бўлмаган халқларнинг келажаги бўлмас, деб айтади. Агар сиз кечмишда ўзбек халқи учун хизмат қилган инсонларни мақтасангиз билингки эртанги шуҳратингиз тобора юксалади. 

“Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар. Бу ҳозир ҳам моҳиятан теран мазмун касб этади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш келгуси авлодларнинг бой маънавий меросимиздан фойдаланиб, аждодларга муносиб ворис бўлишига хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиялик жадидшунос олим: “Ўзбекистон ташаббуси бошқа давлатларга ўрнак бўлади”