Сайтимизда “Сел оқибатида вайрон бўлган йўл, сувсиз қолган аҳоли” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.

Мақолада Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Тошбулоқ қишлоғида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келгани ва унинг йўлига қурилган, остига тўртбурчак бетон қувур ўрнатилган йўл ўпирилиб кетгани, йўлдаги транспорт воситалари ҳаракатини тиклаш учун йўлнинг ёнидан ўтган каналча кўмиб ташлангани, натижада аҳоли ичимлик ва оқова сувсиз қолгани ҳақида ёзилган эди.  

Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, каналчанинг кўмилиши ортидан томорқалар, аҳоли оқова ва ичимлик сувисиз қолган. Ушбу муаммони сув хўжалиги ташкилоти йўлчилар ҳал қилиб беришини айтса, йўлчилар аслида каналча ҳужжатсиз қурилганини таъкидлаб, каналчага металл қувур кўмиб беришни ортга суриб келаётган эди. Буни Тошбулоқ МФЙ раиси Бурҳон Алиқулов ҳам тасдиқлаган.  

Биз  бу масала юзасидан Шаҳрисабз тумани ирригация бўлими бошлиғи Дилшод Абдусамиев билан телефон орқали боғланган эдик. Масъул йўлчилар мажбур бўлиб қатновни ўтказиш учун каналнинг ўша қисмини кўмиб юборгани, йўл қурилиш ташкилоти билан келишув борлиги, сувнинг йўлини ҳам, транспорт йўлини ҳам тўғрилаб берилиши, бир неча кун ичида бу муаммо ечилишини ваъда қилган эди.  

Йўлимиз тушиб яна ўша томонга борар эканмиз, мақолада келтирилган манзилга кирдик. Масъул ваъдасини бажарибди. Айни пайтда Тошбулоқ аҳолиси қаратилган эътибор ва масъулларнинг ваъдасида турганидан миннатдор.

[gallery-17789]

– Сел томорқамизни ҳам ювиб кетганди. Бунинг устига каналчадан сув ўтмай қолган эди, – дейди Хайрулло бобо Пўлатов. – Айниқса, ўша каналча масаласи бизни кўп хавотирга солди. Чунки Тошбулоқдан ташқари яна учта пастки қишлоқлар ҳам шу каналчадан ичимлик ва оқова суви сифатида фойдаланади. Оммавий ахборот воситаларида ушбу муаммо кўтарилгандан кейин масъуллар тез фурсатда эътибор қаратиб, техникалари билан келишди. Цемент, қум ва шағал олиб келинди. Аҳоли вакиллари ҳам қараб тургани йўқ. Катта ҳашар уюштирдик ва муаммо бартараф этилди. Шу ишга ҳисса қўшган барчага раҳмат.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА танқидидан сўнг муаммо ҳал бўлди