Ҳуқуқий муносабат

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу борада судлар орқали мурожаатлар вақтида кўриб берилиши муҳим масала ҳисобланади.

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу ҳақда батафсил тушунтириш берди. 

– Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд иш юритуви тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига асосан, агар ушбу кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судья аризани, яъни шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза ёки шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилиши лозим. 

Аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.  

Судга тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки иқтисодий суддан ариза, шикоят ёки иш материаллари келиб тушганда судья ариза ушбу кодекснинг 128, 129 ва 130-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай аризачини камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади. Унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъмурий судга ариза топширганингиздан сўнг неча кунда иш юритишга берилиши керак?