Наманган мамлакатнинг Тошкентдан кейинги иккинчи йирик шаҳрига айланмоқда. Президент ташаббуси билан у аҳолиси миллион нафардан ошадиган ҳудуд бўлиши учун ҳар жиҳатдан кенгайтириляпти. “Янги Наманган” Тўрақўрғон чегарасидаги баҳаво майдонларда босқичма-босқич бунёд этилмоқда. Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистон боғида 3 гектрали сунъий кўл, 2500 ўринли ёзги амфитеатр, мусиқали ва ранглар жилосини намоён этувчи фантан қурилиши якунланиш арафасида.
–1203 гектар майдонда Янги Наманган шаҳарчаси ташкил этилди. Унинг биринчи босқичи Юксалиш массиви бўлиб, 330 гектардан иборат, – дейди “Янги Наманган” шаҳарчаси қурилиш дирекцияси бўлим бошлиғи Абдулло Абдуллаев. –Унда мактаб, боғча, кўп қаватли бинолар ҳамда учта кичик саноат зоналари жойлашган. Бу ерда 171 та 9 ҳамда 16 қаватли бино-иншоотлар, 8 та ўрта таълим, 10 та мактабгача таълим ҳамда учта Олий таълим муассасалари жойлашган. Ундан ташқари бозор, мачит, ижтимоий объектлар қурилади. Ичимлик сувини узлуксиз таъминлаш мақсадида Косонсойдаги “Обод” сув иншоотидан 30 км сув қувири тортиб келинади.
Наманган вилояти саноат салоҳияти тадбиркорликнинг кескин ривожланиши туфайли ортиб кетди. Айниқса тикувчилик корхоналари вилоят довруғига довруғ қўшди. Европанинг кўплаб давлатларида масалан “FAZMAN” брендини танийдилар. Бунинг асосли сабаби бор албатта.
40 миллион долларлик лойиҳани амалга оширдик. Ҳозирда 700 та ишчимиз бор. Тикилган маҳсулотларни Европа, Россия, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қиламиз, – дейди корхона раҳбари Тоҳиржон Жўраев. –Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 95 фоизи экспортга йўналтирилган.
“FAZMAN” изланишда бир лаҳза ҳам тўхтагани йўқ. Кейинги босқич учун қурилаётган иншоотлар битгач бу ердаги ишчи ўринлари сони 3000 тага етади. Маҳсулот ҳозирча хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган бўлса, унда фақат Наманган брендининг ўзи билан экспорт қилинади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/K0LxOG1VsiE" title="Namanganni dunyo tanimoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
–Ҳурматли Президентимиз тадбиркорларга яратиб берган имкониятлари, қабул қилган фармон ва қарорлари туфайли корхонамиз шу ҳолатга келди. Ишлаб чиқариш майдони 15 минг метр квадратни ташкил этади. Бу Марказий Осиёдаги энг катта майдонга эга тикувчилик цехидир. Кунига минг дона эркаклар костюм – шими ишлаб чиқарилади.
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (+видео), ЎзА