Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган автобусни имтиёз асосида, яъни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган ноқонуний уринишнинг олди олинди.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 4 июндаги қарорига биноан ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари (автобуслар ва электробуслар) божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.   

Айни шу имтиёздан фойдаланиш мақсадида хориждан келтирилган қиймати 1,1 млрд. сўмлик автобуснинг ўриндиқлар сони тегишли ҳужжатларда 60 та эканлиги қайд этилади. Аммо “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриги жараёнида автобус аслида 56 ўриндиқли эканлиги маълум бўлди. Буни қарангки, ўриндиқлар сонини 60 тага етказиш мақсадида автобусга кейинчалик пайвандлаш усули билан қўлбола тарзда 4 та қўшимча кичик ўриндиқлар ўрнатилган экан. Буни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ички ишлар вазирлигининг эксперт криминалистика бош маркази ҳамда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг хулосаси ҳам тасдиқлади. Ўриндиқлар сонини сунъий равишда кўпайтириш орқали автобус эгалари 865 млн. сўмлик божхона тўловларидан имтиёзни қўлга киритишга уринган.   

Ҳозирда автобус вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом этмоқда.   

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждан келтирилган автобусни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган ноқонуний уринишнинг олди олинди